UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0

20 ноя 15:50
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: аёллар ўртасида Ўзбекистон суперкубоги ғолиби аниқланди

Теглар :  Волейбол
Кеча Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» спорт мажмуасида волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги баҳсларига старт берилди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсда амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва кубоги эгаси Самарқанднинг «Ўзтелеком» жамоаси чемпионатнинг кумуш медали соҳиби ОТМК жамоасига қарши майдонга тушди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтди. Гарчи ОТМК жамоаси ўз уйида ҳаракат қилган бўлсада, якунда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Аёллар ўртасида эса бугуннинг ўзидаёқ Ўзбекистон суперкубоги соҳиби аниқланди. Унда кутилмаганда мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ жамоаси Нукус давлат педагогика институти волейболчи қизларига имкониятни бой бериб қўйди.

Кеча бўлиб ўтган дастлабки ўйинда нукуслик волейболчи қизлар 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишган бўлса, ҳозиргина якунига етган баҳсда улар янада ишончли ҳисобда ғолиб чиқишди: СКУФ – НДПИ – 0:3. Шу тариқа аёллар ўртасида Ўзбекистон суперкубоги Қорақалпоғистон Республикасига йўл оладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон суперкубогида ўйинлар икки ғалабагача давом этади. Агар бугун эркаклар ўртасидаги иккинчи ўйинда ҳам «Ўзтелеком» ғалаба қозонса, у ҳолда бош соврин Самарқандга йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг