UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0

28 мар 13:14
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иккинчи тур якунланди

Теглар :  Волейбол
Навоийда волейбол бўйича 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон еттинчи чемпионатининг иккинчи тур баҳслари ниҳоясига етди.

Саккизта жамоа иштирок этаётган мусобақада иккинчи тур якунларига кўра Навоий жамоаси 32 очко тўплаб пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи поғонада 29 очко жамғарган Фарғона вилояти жамоаси кетмоқда. Учинчи ўриндаги Андижон вилояти спортчилари ҳисобида 25 очко мавжуд. Тўртинчи поғонада жойлашган қорақалпоғистонлик волейболчилар ҳам 25 очко тўплаганлар.

Энди 5-9 май кунлари Фарғона вилоятида якуний учинчи тур беллашувлари ташкил қилинади. Айнан ўша кунлари 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги еттинчи Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлади.

Шу ёш тоифасида қизлар ўртасидаги беллашувлар эса 2-7 апрель кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда катталар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси XXVI миллий чемпионатида учинчи тур баҳсларига старт берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг