UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27"Astana Arlans" Тошкентда!0 15:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда0 14:33Дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-Присида кучли таркиб билан қатнашадилар0 14:10Винус Уильямс дунёнинг биринчи рақамли ракеткасини мағлуб этган энг ёши катта теннисчига айланди2 13:44Оқгул Омонмуродова Хитойдаги турнирдан чиқиб кетди5 13:00Қорақалпоғистонлик спортчи қизларга Президент совғалари топширилди0 12:10«Манчестер Юнайтед» Хандановичга қизиқмоқда0 11:40Файзиев Манамада кортга чиқишдан бош тортди1 11:15Хеведес Конфедерациялар кубогини ўтказиб юборади0 10:45Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Минтақавий Форумда иштирок этди0 10:20Лионель Месси: "Мени гапларим ҳакамга эмас, ҳавога эди"0 09:50Хук ва Бриедис ўзаро кўз уриштиришди, ўртага 2та чемпионлик камари қўйилган0 09:20БААни Аргентинани ЖЧ-2014 финалига олиб чиққан мураббий бошқаради0 08:55Майами (ATP). Надаль ва Федерер 1/4 финалда, Вавринка ютқазди0 08:30"Советский спорт": "Эрон ва Жанубий Кореяни мағлуб эт ва ЖЧга йўлланма ол"0

01 дек 15:09
Янгиликлар

Йилнинг энг яхшилари аниқланади!

Йил охирлаб бормоқда. Спорт мавсуми ҳам тобора поёнига етяпти. Бундай пайтда аксарият ҳолларда тафтиш ва ҳисобот қилиш учун имкон пайдо бўлади. Ҳали хулоса қилиш учун фурсат бор. Аммо мен айтадиган сўз эса айни мавриди...

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Ғолиб ва совриндорлар аниқ бўлиб улгурди. Терма жамоаларимиз учун футбол мавсуми қандай якунига етганини ўзингиз яхши биласиз.

Ҳар бир ютуқни битталаб санаб ўтирмасдан, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларини эслаб ўтиш кифоя. Уларда олимпиячиларимиз жами 13та (4та олтин, 2та кумуш, 7та бронза), паралимпиячиларимиз 31та медални (8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза) қўлга киритди.
Азим Тошкент шаҳри қитъа миқёсидаги учта мусобақага мезбонлик қилди. Футзал, дзюдо ва оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати, бокс бўйича Бутунжаҳон бокс сериясининг VI мавсумидан ўрин олган навбатдаги жанг­лар ўтказилди. Октябрь ойида дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи ўнта йирик турнирнинг навбатдаги босқичи кетма-кет тўртинчи бор ташкил этилди. Теннис бўйича аёллар ўртасида “Tashkent open” ва эркаклар ўртасида “Тошкент челленжер” мусобақалари юксак суръатда ўтказилди. Ҳар бир мусобақа ташкил этилиши жиҳатидан барча халқаро талабларга тўла жавоб беради.

Юртимизга халқаро спорт федерациялари ташрифи давом этди. Халқаро оғир атлетика, дзюдо, бокс, теннис, сузиш, ўқ отиш каби ўнлаб федерациялар раҳбарлари мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Улар юртимизда спортга яратиб берилган шарт-шароитларни юксак эътироф этишди.
Гап нимада? Одатдагидек, журналистлар ўртасида спорт мавсумини сарҳисоб қилиш учун фурсат етиб келди. Йилнинг энг яхшиларини аниқлашга эътибор қаратиш лозим. Тўғри, бу янгилик эмас. Доимий равишда ўтказиб келинадиган сўров. Бу йилги сўровга бошқача назар ташлашимиз керак бўлади. Чунки бу йил мамлакатимиз Мустақиллигига 25 йил тўлди, спортда чорак асрликни сарҳисоб қилса арзийди. Биргина йилнинг энг яхши спортчисини аниқлаб олиш бу йил мураккаб кечади. Мисол учун, “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси”ни аниқлашда Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси, 7 бор олимпиада иштирокчиси), Ёдгорой Мирзаева (бокс, илк бор олимпиадага йўлланмани қўлга киритган аёл боксчи), Гулноза Матниёзова (илк бор Гран-При турнирида ғолиб чиққан спортчи), Фотимахон Амилова (сузиш бўйича XV Паралимпия ўйинларининг олтин, кумуш ва бронза медаллари соҳиби, жаҳон рекордчиси) каби қизларимиз етакчиликка даъвогарлик қила олади.

Футзал, дзюдо ва оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатлари “Йилнинг энг яхши спорт мусобақаси” номига муносиб номзод. “Энг яхши мураббий”, “Энг яхши жамоа”, “Энг яхши федерация”, “Энг яхши ёш ёки фахрий спортчи”, “Йил воқелиги”, “Йил кашфиёти” каби номинацияларга ҳам бир нечта номларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Демак, бу йилги сўровга ўзгача назар билан қараш керак. Ҳар ҳолда бу борада кескин рақобат вужудга келиши муқаррар. Энг муносиб спортчи ёки мураббий бу номга сазовор бўлмоғи лозим. Биргаликда зўрларни аниқлаймиз. Бўш келманг, ҳурматли ҳамкасблар!

Қуйидаги номинациялар бўйича ғолибларни аниқлаймиз:

1. “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси”
2. “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси”
3. "Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси"
4. "Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси"
5. “Йилнинг энг яхши федерацияси”
6. “Йилнинг энг яхши жамоаси”
7. “Йилнинг энг яхши спорт мусобақаси”
8. “Йилнинг энг яхши мураббийи”
9. “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси”
10. “Йилнинг энг яхши фахрий спортчиси”
11. “Йил воқелиги”
12. “Йил кашфиёти”

Сўровномада иштирок этиш истагини билдирган ҳамкасблар учтадан номзодни sport.1932@mail.ru электрон почтасига жорий йилнинг 15 декабригача жўнатишлари мумкин.

Фазлиддин САТТОРОВ

“Sport” газетасининг 47-сонидан (2016 йил) олинди

Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

   
02 дек 10:53:19
Utkur 0004
Yilning eng yakshi erkak sportchisi-Ruslan Nuriddinov,Hasanboy Do'stmatov,Odil Axmedov Yilning eng yakshi sport musobaqasi- futzal bo'yicha osiyo kubogi - Yil voqeasi 31ta paralimpiadachining 30ta medal olishi Yilning eng yaxshi murabbiyi boks bo'yicha terma jamoa mirabiyi, dzudo bo'yicha paralimpiyadachilar murabbiyi va futzal bo'yicha terma jamoa bosh murabbiyi ( balkin mendes o'zbekistonlin emas dur lekin bizni jahon chempionatiga olib chiqdi)
   
01 дек 15:35:36
Bek
1. “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” - Руслан Нуриддинов, Хасанбой Дўсматов
2. “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” - Оксана Чусовитина
3. "Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси" - ?
4. "Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси" - ?
5. “Йилнинг энг яхши федерацияси” - Бокс федерацияси
6. “Йилнинг энг яхши жамоаси” Бокс бўйича эркаклар терма жамоаси
7. “Йилнинг энг яхши спорт мусобақаси” - Оғир атлетика бўйича Осий чемпионати
8. “Йилнинг энг яхши мураббийи” - Рахматхон Рўзиохунов
9. “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” - Атхамжон Эргашев
10. “Йилнинг энг яхши фахрий спортчиси” - Оксана Чусовитина
11. “Йил воқелиги” - Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон боксчиларининг 1-ўринни қўлга киритганлиги
12. “Йил кашфиёти” - Атхамжон Эргашев
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг