UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0

12 сен 13:20
Янгиликлар

Токио-2020

Россиялик Олимпия ўйинлари совриндорларига автомобиль калитлари топширилди + ФОТО

Олтин медаль совриндорларига BМW Х5 автомашиналари, кумуш ва бронза медаль соҳибларига BМW Х3 берилди.

Олимпиаданинг россиялик ғолиблари ва совриндорларига Олимпиадаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан автомобиллар топширилди, маросим Кремль ҳудудида бўлиб ўтди. Машиналарнинг калитларини спортчиларга Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Медведев топширди.

Олтин медаль совриндорлари BМW Х5 автомашиналари, кумуш ва бронза - BМW Х3 турли конфигурациялари билан тақдирланишди. Россия олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Александр Катушев журналистларга айтганидек, совғалар спортчининг қўлга киритган медаллари даражаси ва сонига боғлиқ.


Рақамлар ўрнига, машиналарда вақтинчалик ном белгилари ўрнатилган - улар автомобиль йўл полициясида рўйхатга олинмагунча ишлатилади.

Ҳаммаси бўлиб олимпиадачиларга 77 та автомобиль топширилди, улардан 31 таси олтин медаль соҳибларидир.

Олимпиадада Россия делегацияси умумий медаллар жамғариш рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади, спортчилар 20 та олтин, 28 та кумуш ва 23 та бронза медалларини қўлга киритишди. 


Лицензион турнирларда ҳам, ўйинлар пайтида ҳам рус спортчилари учун шароит оғир эди. WАDАнинг Токиодаги санкциялари муносабати билан улар давлат байроғи ва мадҳияси бўлмаган ҳолда чиқиш қилишди. Руслар Олимпиадага Россия Олимпия қўмитаси (РОC) жамоаси сифатида келишди. Агар россиялик спортчи ғалаба қозонган бўлса, тақдирлаш маросимида Пётр Чайковскийнинг фортепиано ва оркестр учун биринчи концертидан парча ижро этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг