So’nggi yangiliklar

19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0

13 jan 16:16
Yangiliklar

Tennis

Australian Open. Dunyoning birinchi raketkasi va amaldagi chempion ham boshladi

Dunyoning birinchi raketkasi Yannik Sinner "Katta Dubulg'a" turkumiga kiruvchi Avstraliya Ochiq chempionatidagi ishtirokini g'alaba bilan boshlab oldi.

Italiyalik tennischi ilk davrada ATP reytingida 36-pog'onada borayotgan chililik Nikolas Xarrini biroz qiyinchilik bilan mag'lubiyatga uchratdi - 7/6(2), 7/6(5), 6/1. Xarri ikki setda amaldagi chempionni ancha qiynab qo'ydi. Har ikki set g'olibi tay-brekda aniqlandi. Tennischilarning o'zaro uchrashuvlarida Sinner hisobda oldinga chiqib oldi - 2:1. 

Ikki soatu 42 daqiqa davom etgan bahsda Sinner 7, Xarri 13 ta eys zarbani amalga oshirgan. Endi Yannik Australian Open turnirining 1/32 finalida avstraliyalik Tristan Skulkeytga qarshi kortga chiqadi. Mezbon tennischi birinchi bosqichda yaponiyalik Taro Danieldan ustun keldi - 6/7(6), 7/6(4), 6/1, 6/4.

Reyting:    

Fikrlar

< so’nggi yangiliklarni ko’rish

Olamsport ni Facebook da o’qish
uchun "Yoqdi"ni bosing