So’nggi yangiliklar

12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 09:33Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0

16 noy 12:55
Yangiliklar

Tennis

Federerning murabbiyi: "Rojerning Australian Open'dagi ishtiroki so'roq ostida"

Teglar :  Rojer Federer
SHveycariyalik afsona Rojer Federerning murabbiyi Ivan Lyubichich o'z shogirdining Avstraliya Ochiq chempionatida ishtirok etish imkoniyatlari haqida gapirdi.

"Menimcha, bu masala katta so'roq ostida. U tiklanishda davom etmoqda. Jarayonni bilgan holda aytishim mumkinki, Rojer har bir borgan turnirida g'alaba qozonishni va 100% lik o'yin ko'rsatishni xohlaydi. SHuning uchun uning Avstraliya Ochiq chempionatiga kelishiga shubha qilyapman.

Biroq, Federer asta-sekin oldinga harakat qilmoqda. U allaqachon 40 yoshda, shuning uchun siz sabrli bo'lishingiz va uni tushunishingiz kerak. Qayta tiklash jarayoni endi avvalgiga qaraganda sekinroq suratda kechmoqda.

Biz u bilan gaplashdik va aniq ayta olamanki, u tennisga qaytishni xohlaydi. Va Federer faoliyatini tugatishga qaror qilganida, bu ajablanarli bo'lmaydi", - deya Lyubichichning so'zlarini keltiradi Reuters.

Reyting: +1   

Fikrlar

< so’nggi yangiliklarni ko’rish

Olamsport ni Facebook da o’qish
uchun "Yoqdi"ni bosing