So’nggi yangiliklar

16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0

27 iyu 08:53
Yangiliklar

Tennis

President's Cup. Humoyun Sultonov 4-raketkani mag'lub etdi

Teglar :  Humoyun Sultonov
Qozog'istonning Astana shahrida tennis bo'yicha "CHellenjer" turkumiga kiruvchi turnir davom etmoqda.

Mukofot jamg'armasi 40 ming AQSH dollarini tashkil etuvchi musobaqada ikkinchi raketkamiz Humoyun Sultonov ham muvaffaqiyatli odimlayapti. Dunyoning 550-raketkasi bo'lib turgan Sultonov ikkinchi davra uchrashuvida turnirning to'rtinchi raketkasi, qozog'istonlik Dmitriy Popkoni musobaqadan chiqarib yubordi. 

Taqqoslash uchun, mezbonlar vakili ATP reytingining 375-pog'onasidan joy olgan. Birinchi set tay-brekda 6/7(4) hisobida Popko foydasiga hal bo'ldi. Ikkinchi setda Humoyun tajribali raqibiga bironta ham geym bermadi - 6:0. Hal qiluvchi uchinchi setning uchinchi geymidan so'ng Dmitriy bahsni davom ettira olmasligini bildirdi.

SHu tariqa, Sultonov 1/4 finalga yo'l oldi. Ertaga hamyurtimiz yarim final chiptasi uchun rossiyalik Evgeniy Filippovga qarshi kortga chiqadi. Bu tennischi reytingda 649-pog'onada bormoqda. 

Reyting:    

Fikrlar

< so’nggi yangiliklarni ko’rish

Olamsport ni Facebook da o’qish
uchun "Yoqdi"ni bosing