So’nggi yangiliklar

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

18 okt 10:20
Yangiliklar

Tennis

"Olti qirol "Toji". Sinner 2,5 soat davom etgan bahsda Jokovichni engdi

Dunyoning birinchi raketkasi Saudiya Arabistoni poytaxti Ar-Riyod shahrida o'tkazilayotgan ko'rgazmali turnirning finaliga yo'l oldi.

Italiyalik iqtidor egasi 1/2 finalda sayyoramizning to'rtinchi raketkasi, serbiyalik Novak Jokovichni uch set natijasiga ko'ra mag'lubiyatga uchratdi - 6/2, 6/7(0), 6/4. Ikki soatu 27 daqiqa davom etgan bahsda ikkala tennischi ham 9 tadan eys zarbasini amalga oshirgan. Qo'shxatolar ham, breyklar ham mos ravishda 7 ga 2, 6 ga 3 ko'rinishida Yannik foydasiga hal bo'lgan. 

Endi Sinner ko'rgazmali maqomdagi turnir bosh sovrini uchun ispaniyalik Karlos Alkarazga qarshi kortga chiqadi. Tajribali Jokovich esa uchinchi o'rin sohibini aniqlab beruvchi bahsda o'zi singari yana bir afsona Rafael Nadal bilan to'qnash keladi. 

Reyting:    

Fikrlar

< so’nggi yangiliklarni ko’rish

Olamsport ni Facebook da o’qish
uchun "Yoqdi"ni bosing