UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

Фойдаланувчи шартномаси

Ушбу фойдаланувчи шартномаси (кейинги матнда – «Шартнома»), http://olamsport.com манзили бўйича иш олиб борадиган OLAMSPORT.com интернет-Портали (кейинги матнда – «Портал») фойдаланиш шартларини белгилайди. Порталдан фойдаланиш давомида, фойдаланувчи Шартномада ёзилган барча шартларга риоя қилишга мажбурлар. Шартнома исталган вақтда ўзгариши мумкин, Шартноманинг янги матни сайтда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
 
1. Шартнома мавзуси
 
1.1. Фойдаланувчи Порталда рўйхатдан ўтиш имконига эга. Муваффақиятли рўйхатдан ўтиш шартларидан бири ҳақиқий маълумотларни, айниқса иш фаолиятидаги телефон рақамини киритиш.
 
1.2. Рўйхатдан ўтиш давомида исталган номни (ягона шарти, бошқа фойдаланувчида бу ном бўлмаслиги керак) ва паролни танлаши мумкин. Фойдаланувчи ўз паролини сир сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермасликка мажбур.
 
1.3. Шартнома Порталдаги рўйхатдан ўтиш формасини тўлдиргач ва телефон рақами ёзилган вақтдан бошлаб кучга киради.

2. Портал мазмуни ва унга кириш ҳуқуқи.

2.1. OLAMSPORT.com Ўзбекистон, жаҳон мамлакатларининг спорт янгиликлари, шунингдек уларга доир суратларни, видеоларни ва спорт статистикасини чоп этувчи спорт портали ҳисобланади.

2.2. Портал саҳифаларида реклама баннерлари бўлиши мумкин. Аниқ бир саҳифада баннернинг мавжудлиги, ва у қандай ҳажмда кўрсатилиши бўйича қарорни Портал маъмурияти қабул қилади.

2.3. Порталда PRO-аккаунтлар бор, у фойдаланувчилардан маълум чекловларни олиб ташлайди, оддий фойдаланувчилар кириши мумкин бўлмаган саҳифаларга кириш имкони бўлади. PRO-аккаунтлар пуллик ҳисобланади, унинг нархи Портал маъмурияти томонидан белгиланади.
 
3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
 
3.1. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қатъий амал қилишга мажбур. Фойдаланувчи томонидан Портал саҳифаларида амалдаги қонунчиликни бузишга, миллатлараро ҳамда динлараро низони келтириб чиқаришга қаратилган, ирқчилик руҳидаги, шак-шубҳасиз ёлғон, ҳақорат, беадаб ва ахлоқсиз хабарларни ўз ичига олган маълумотларни жойлаштириш таъқиқланади. Фойдаланувчи Порталдан турли ёшдаги шахслар фойдаланишини ҳисобга олиши лозим.
 
3.2. Портал саҳифаларида маълумотларни жойлаштираётган фойдаланувчи, бу маълумотлар учинчи шахсларни ҳуқуқларини бузсмаслигини ва учинчи шахсларнинг мулки эмаслигини кафолатлайди. Шундай қилиб, фойдаланувчи ўзи жойлаштирган маълумот, ўзини тутиши, шунингдек суд жараёнида юзага келиши мумкин бўлган молиявий ҳаражатлар бўйича тўлиқ жавобгарликни ва барча даъволарни ўз бўйнига олади.

3.3. Фойдаланувчи томонидан Портални бузишга, ёки ундан фойдаланишни қийинлаштиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар таъқиқланади. Шу хилдаги ҳар қандай ҳаракатлар фуқаровий ва жиноий жавобгарликка тортилади. Айниқса, таъқиқланган харакатларга Порталнинг жисмоний ҳамда мантиқий тузилишига таъсир этувчи харакатлар, шунингдек маълумотларни автоматик қўлга олиш, кўчириш ва юбориш, шу жумладан турли механик ва дастурий воситалар ҳамда скриптлардан фойдаланиш киради.

3.4. Порталда учинчи шахсларни, уларнинг хабарисиз ва розилигисиз рўйхатга олиш таъқиқланади.

4. Фойдаланувчи томонидан жойлаштириладиган хабарлар
 
4.1. Фойдаланувчи ушбу Шартноманинг 3.1 ва 3.2 бандларини бузмаган ҳолда сайтда янгиликларга фикр билдириш орқали хабарлар қолдириши мумкин.

5. Фойдаланувчиларга нисбатан қўлланиладиган жарималар
 
5.1. Портал маъмурияти Шартнома шартларини бузувчи маълумотларни огоҳлантиришсиз ўчириш, ҳамда фойдаланувчиларга нисбатан қуйидаги жарималарни қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади:

• иккинчи қоида бузилиши – фойдаланувчини 1 ҳафтага блокировка қилиш;
• иккинчи қоида бузилиши – фойдаланувчини умрбод блокировка қилиш.
 
Блокировка қилинган фойдаланувчи тизимга кириши (авторизация) мумкин, аммо сайтда фикр билдира олмайди.

6. Шартноманинг амал қилиш ва уни бекор қилиш муддати
 
6.1. Шартнома, томонлардан бири – фойдаланувчи ёки маъмурият, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилмагунича амал қилади.

6.2. Фойдаланувчи Шартномани ўз хоҳиши билан бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун Порталда мавжуд бўлган қайта алоқага чиқиш формаси орқали қўллаб қувватлаш хизматига Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори ёзилган хатни ёзиши керак.
 
6.3. Портал маъмурияти, фойдаланувчи томонидан Шартнома шартлари бир неча бор бузилса, Шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.

7. Якуний қоидалар
 
7.1. Портал маъмурияти исталган вақтда Порталнинг мазмуни ва тузилишини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

7.2. Портал маъмурияти исталган вақтда ушбу Шартноманинг шартларини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

7.3. Ушбу шартнома Интернет тармоғида, қуйидаги манзил бўйича келтирилган:
 
• рус тилида - http://olamsport.com/ru/page/terms
• ўзбек тилида - http://olamsport.com/uz/page/terms
• инглиз тилида - http://olamsport.com/en/page/terms
 
2015 йил июль ҳолатига кўра

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг