UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Бу оддий турнир эмас, бу Жаҳон чемпионати! 0 18:40"Кутяпмиз. Ҳозир кучли бешликдаман. Кейинги жанглар чемпионлик учун бўлиши ҳам мумкин" - Исроил Мадримов 0 18:17"Катта жанг устида ишлаяпмиз" - Иноуэ промоутери навбатдаги жангга ишора қилди 0 17:45Эрон терма жамоасига Мисрга қарши ўйиндан 2 кун олдин АҚШга киришга рухсат берилди 0 17:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг кейинги рақиби собиқ жаҳон чемпиони бўлиши мумкин 0 16:41"Конорга қарши жанг қилишим керак эди, аммо у осон йўлни танлади" - Оливейра 0 16:07Андижонда ўтказиладиган Mangu 4 турнирининг марказий жанги расман эълон қилинди + ПОСТЕР 0 15:40Криштиану Роналду: "Кимки меҳнат қилса, Худо унга ёрдам беришига ишонаман" 0 15:07Яна икки россиялик атлет Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади 0 14:42Нурсултон Рўзибоев 2026 йилда яна нечта жанг ўтказмоқчи эканини айтди 0 14:16Ҳибсга олинган Дастин Порье ёрдам сўради 0 13:42Фабио Каннаваро: "Футболчилар эмас, мен хато қилдим" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 13:21Блахович UFC’нинг янги рейтинги ҳақида: "Икки кун олдин Гусков энг кучли рақиб билан жанг қилган эди" 0 12:58Саблячи қизларимиз Осиё чемпионатининг жамоавий дастури совриндори! 0 12:24Дзюдочиларимиз Циндао Гран-присида иштирок этишади 0

14 июл 13:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ футболчи, бокс бўйича Осиё чемпиони бўлган спортчи билан интервью

Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида +91 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов сайтимиз офисига ташриф буюрди.

Эътиборингизга, спортчимиз билан уюштирилган қисқа интервьюни тақдим этамиз.

Ўзи ҳақида қисқача

Исм шарифим - Муллажонов Лазизбек, Фарғона шаҳрида яшайман. Мураббийим Шерзод Ҳусанов ва Ғанишер Тўйчиевлар.


Футбол ва бокс ҳақида

Боксчга кириб келишим... Олдин тўғриси футболчи бўлганман. Жамоа сафида тўп тепардим. Кейинчалик, мураббийим Шерзод Ҳусанов сабабли боксга кириб келганман. Шу билан боксга қизиқиб, мусобақаларда ғолиб бўлиб, боксчи бўлганман.

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида, иккинчи лига ўйинларида иштирок этардим.



Боксдаги кумири

Кумирим Рой Жонс. Унинг рингдаги турли ранг-баранг ҳаракатлари менга ёқади. Айнан ушбу боксчига қараб интиламан. Айни пайтда +91 кг вазн тоифасида рингда жанг қиламан.


ОАВни кузатиш

Албатта кузатиб бораман. Машғулотлардан сўнг атрофда содир бўлаётган воқеалардан бохабар бўлиш учун интернет тармоғига кириб тураман.


Спортнинг яна қайси турига қизиқади?

Футболга қизиқаман. Машғулотлардан сўнг ҳам мураббийларимиз кўрсатмасига кўра футбол, баскетбол, регби ўйнаймиз.
Бокс машғулотлари, ҳафталик йиғинлар олдидан режа тузилади. Ўша режадан футбол ўйнаш ҳам ўрин олган бўлади.



Келажакдаги режалар, ниятлар...

Ҳар бир спортчи учун энг катта ютуқ бу Олимпиада ўйинлари ғолиблиги ҳисобланади. Шу қатори менинг ҳам мақсадим шу: Олимпиадада ғалаба қозониб, ватанимиз байроғини юқорига кўтариб юришдир.


Севимли овқати: Тайёрлашни биладими?

Ош, сомса каби таомларни яхши кўраман. Лекин, тайёрлашни билмайман.


Қандай қўшиқлар тинглайди?

Ўзбекча қўшиқлардан Шохруххоннинг тароналарини эшитаман. Кейин, асосан жангга кайфият берадиган ҳорижий қўшиқлар эшитаман.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 июл 22:25:45
I will Chempion
Bu sportchimiz boksga nechi yoshida kirib kelgan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг