UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0

19 июн 10:44
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Бекзод Абдураҳмонов ёки Разамбек Жамаловга асосий рақиб бўлиши мумкин бўлган Заурбек Сидаков Олимпиадага бормайди!

Эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида Россия терма жамоаси аъзоси, амалдаги Олимпиада чемпиони Заурбек Сидаков Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.

Бу ҳақда тожикистонлик UFC жангчиси Муҳаммад Наимов хабар берди. Сидаков ММАга ўтишга яқин. Унинг асосий мақсади - UFC! 

"Сидаков менга Олимпиадада иштирок этмаслигини айтди. Бунга кўп бўлмади. На ўзи ва на Найфонов Парижга боради. Бу қайғули хабар. Биз телефонда гаплашдик. У жуда оғир жароҳатни бошдан кечирди.

UFC'га ўтиш ҳақида ҳам тез-тез гаплашяпмиз. У менга Олимпиададан кейин албатта ММАга ўтишини айтди. Менимча, у трансфер қилади. У UFC'да жанг қилмоқчи. Унинг учун мотивация - UFC! Мен ҳатто Али Абдел-Азиз билан у ҳақида гаплашдим. Ҳатто Генри Сехудо унга шундай деб ёзган эди: "Агар ўтсангиз, менга хабар беринг. Мен ёрдам бериш учун бораман", деди Наимов.

Маълумот учун, Ўзбекистон спорт курашлари федерацияси ҳам эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида лицензияга эга чиққан. Аммо бу вазн тоифасида юртимиз шарафини айнан ким ҳимоя қилиши ҳозирча расман эълон қилинмади. Бу Разамбек Жамалов ёки Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов бўлиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг