UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

26 фев 16:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича маълумот пайдо бўлди

Рамазондан кейинги бокс оқшомининг Top Rank томонидан ташкил этилаётганини инобатга олсак, бу хабар ҳақиқатга ўхшайди.

Боиси, Жалолов таниқли промоутер Боб Арумга тегишли ушбу промоутерлик компаниясининг мижози ҳисобланади. Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамизнинг 7 февраль кунги жанги ҳуснбузар сабаб бекор қилинганди. 

Жалолов Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида франциялик Девид Спилмонт билан жанг қилиши керак эди. Аммо ташкилотчилар Баҳодирнинг юзидаги ҳуснбузар туфайли жангни бекор қилишганди. Шундан кейин Жалолов ҳам, Спилмонт ҳам тез орада бошқа манзилда жанг ўтказишга тайёр эканликларини билдиришганди. Боксчимизнинг жамоаси француз боксчисини Тошкентга ҳам таклиф қилганди. 

Бизга етиб келган хабарларга таянадиган бўлсак, Баҳодир Жалолов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ташкил этиладиган катта проф бокс оқшомида жанг ўтказади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши ҳақида маълумот йўқ. 

"Барыс Арена"да ўтказиладиган турнирнинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида IBF ва WBO йўналишлари чемпиони қозоғистонлик Жанибек Алимханули (16-0, 11 KO) келиб чиқиши конголик, ҳозирда Франция шарафини ҳимоя қилаётган Анауэль Нгамиссенге (14-0, 9KO)га қарши рингга кўтарилади.

Шунингдек, Астанадаги турнирда қозоғистонлик ака-ука Маҳмуд ва Торехан Сабирхонлар профессионал боксдаги дебют жангларини ўтказишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг