UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

18 апр 23:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саиджамшид Жафаровнинг IBA.Pro 2'даги тажрибали рақибига қарши жанги тўлиқ давом этди

Айни дамда Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида IBA.Pro 2 профессионал бокс турнири бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ, мусобақа доирасида ўзбекистонлик чарм-қўлқоп усталари — Саиджамшид Жафаров ҳамда Мадияр Саидраҳимов ҳам рингга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик.

Бироз олдин "Premier Boxing Academy" жамоаси аъзоси Саиджамшид Жафаровнинг россиялик тажрибали Сергей Лубкович билан баҳси якунига етди. Супер ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилган беллашув тўлиқ 6 раунд давом этди. Якунда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун, бу Жафаровнинг проф фаолияти давомидаги олтинчи жангида қўлга киритган бешинчи ғалабаси бўлди. Унинг ҳисобида битта мағлубият ҳам мавжуд.

29 яшар Сергей Лубкович эса бугун илк мағлубиятини қабул қилиб олди. У бунга қадар 19 та жангда 18 та ғалаба ва 1 та дурангни қайд этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг