UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

04 июн 09:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди — манба

UFC'да фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Нурсултон Рўзибоев ўзи айтганидек, яна битта жанг ўтказиб Ўзбекистонга қайтадиган бўлди.

Маълум бўлишича, ҳамюртимиз 16 август АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида ташкил этиладиган UFC 319 турнири доирасида октагонга чиқади. Бу ҳақда Нурсултоннинг менежери Instagram саҳифасидаги жонли эфир давомида айтиб ўтган. Бундан ташқари, Нурсултон Рўзибоевнинг ўзи ҳам Instagram'да шунга ишора қилди.

Рўзибоевга ким рақиблик қилиши ҳозирча аниқ эмас. 31 яшар андижонлик спортчи сўнгги бор 19 май куни Лас-Вегас мезбонлик қилган UFC Fight Night турнирида германиялик Дастин Стольцфусни очколар ҳисобига кўра таслим этганди.

Таъкидлаш жоиз, UFC 319 турнирининг марказий беллашуви ўрта вазн чемпиони Дрикюс Дю Плесси ва Хамзат Чимаев ўртасида кечади. Рўзибоев ҳам UFC'да айнан ўрта вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг