UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12“Гетжини яна бир бор мағлуб этаман” 0 15:41Ўзбекистон Супрелига ва ПРО лига баҳслари давом этадими? 0 15:17Генри Cехудо ўз услубида фикр билдирди 0 14:53Конор етти йил олдин нимани орзу қилганини айтди 0 14:29Бу қизиқ! Виталий Кличконинг 15 ёшли ўғли 198 см ли Владимирдан ошиб кетди + ФОТО 0 14:06"Челси" 100 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр 0 13:45Вазирликда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди 0 13:24Марҳаматда Эркин Воҳидов номидаги шахмат ва волейбол мактаби фойдаланишга топширилди 0 13:03Mercedes Ли На иштирокидаги реклама намойишини тўхтатди 0 12:42Гризманнинг янги мавсум учун тақдири ҳал этилди 0 12:21Спортчилар ижтимоий тармоқларда (25 та сара сурат) 0 12:00Наоми Осака: Менда иккита янгилик бор 0 11:39Баҳодир Жалолов ва Дмитрий Хванни табриклаймиз! 0 11:18“Ювентус” 7 йил деганда бундай ҳолатга дуч келди 0 10:57Ретро. 2006 йили ўтказилган Махсус олимпия ўйинларидан иккинчи ФОТОРЕПОРТАЖ 0

17 окт 12:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

12 йилга қамалган боксчимиз Сидней Олимпиадаси совриндори Сергей Михайлов оқланди

Узоқ йилга қамалган ўзбекистонлик машҳур собиқ боксчи, Сидней Олимпиадаси совриндори, ИИВ ходими Сергей Михайлов суд томонидан оқланди.

Манба хабарига кўра, Сергей Егорович Михайлов шунча муддат қилмаган жинояти учун қамоқда ўтирган.

Андижонлик машҳур собиқ боксчи Сергей Егорович Михайлов (Бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби) “Ўзбекистон ифтихори”, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи унвони ва “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

У Ички ишлар вазири томонидан ҳам 12 марта рағбатлантирилган. Сергей Михайлов Ўзбекистон байроғини ўзининг боксдаги ғалабалари билан бир неча маротаба кўкларга кўтарган кучли спортчи бўлган.

Михайлов Сергей Егорович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва Террозимга қарши курашиш бош бошқармаси катта тезкор ходими лавозимида, майор унвонида хизмат қилган.

Михайлов Сергей Егорович собиқ МХХ ходимлари томонидан 2010 йил 27 январь куни ноқонуний валютафурушларга “қараб турганлик”да гумон қилиниб қамоқ олинган эди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 13 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, С.Михайлов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,177-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а,б,в» бандлари ва 210-моддаси 3-қисми «б,в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йилга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Кассация инстанциясида 2019 йил 10 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 13 декабрдаги ҳукми бекор қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 13 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, С.Михайлов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,177-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а,б,в» бандлари ва 210-моддаси 3-қисми «б,в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йилга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мазкур ҳукм билан Ҳакимжонов Абдуазим Ҳакимжон ўғли, Рисқиев Сардор Равшанбекович, Азимов Оқилхўжа Сагдуллаевич, Шомохсудов Алишер Шоолимович, Назиров Зокир Файзуллаевич, Ерматов Музаффар Жўрабаевич, Ачилов Шерзод Хожиаҳмедович, Нурматов Шаҳобиддин Хуснитдинович, Ибрагимов Илҳом Хосилжонович, Мирсагатов Мурод Жабборович ва Худайберганов Даврон Рихситиллаевичлар ҳам судланган.

Улар асосан ноқонуний валюта олди-сотдисида айбдор деб топилишган.

2010 йилда айрим фуқаролар валюта айирбошлаш шаҳобчасига келадиган бегона фуқароларни киришига тўсқинлик қилиб, уларни алдов ва қўрқитиш йўллари билан қайтаришгани, ТИФ Миллий банки Бош амалиёт бошқармаси бошлиғи Иногамов Ботир Икрамович, мазкур банк эксперт акредитлари ва кафолатлари бўлими бош мутахассиси Шайданов Тимур Рашидович, ТИФ Миллий банки Бош амалиёт бошқармасига қарашли Юнусобод кўчаси, 14-уйда жойлашган 26002263-сонли валюта айирбошлаш шаҳобчаси ходимлари А.Пиржанова, М.Собитова, Ш.Валиева, Л.Резцова, Л.Рахимгулова, З.Хасанова, А.Василева, ОАТБ «Савдогарбанк» Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акрамов Махамад Адхамович, ушбу банк амалиёт бошқармаси бошлиғи Икрамов Дилмурод Ботирович эса, махсус ташкил этилган уюшган жиноий гуруҳ манфаатларида валюта шаҳобчаларига қанча валюта ажратилганлиги хусусида ва бошқа хизмат маълумотларини ошкор қилиб, эвазига моддий манфаатдор бўлишгани тезкор маълумотлар натижасида аниқланган.

Сергей Егорович Михайлов эса Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКБда катта тезкор ходим лавозимида хизмат қилиб келиб, ўз хизмат ваколатларидан фойдаланиб, жиноий гуруҳ аъзолари фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириб, уларнинг ортидан қайси ташкилот текширув ва кузатув ишлари олиб бораётганлиги тўғрисида хабар етказиб туриш билан шуғулланган деган тахминга келинган ва якунда унга айнан мана шу ёпиштирилган.

Сергей Михайловнинг айтиш мумкин бўлса, ушбу жиноят иши юзасидан иккита кичик айби бўлгани ҳам рост. Биринчидан, у ушбу жиноий гуруҳ аъзоси бўлган О. Азимов яъни, (Азимов Оқил билан у 2007 йилда Тошкент шаҳар МХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида танишган) ўзининг информаторидан соат (Romanson Adel Autamatic)ни совға сифатида олган.

Иккинчиси эса уларнинг ортидан кузатиб юрган автомашинанинг рақамларини аниқлаб, ушбу рақамлар аллақачон тегишли тартибда йўқ қилиб юборилган автомашиналар рақамлари эканлигини Ички ишлар вазирлиги базасидан текшириб берган (Ушбу автомашина рақамлари катта эҳтимол билан собиқ МХХнинг тезкор ходимларига тегишли бўлган бўлиши мумкин). Бўлди бошқа ҳолатда Сергей Михайловнинг бу гуруҳ ва унинг аъзолари билан бошқа алоқаси бўлмаган.

Жиноят иши ҳужжатлари (6-жилд, 266-268-бетлар)да Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКББ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан С.Михайловга хизмат тавсифномаси берилган бўлиб, унга кўра С.Михайлов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚваТҚКББ Криминал ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси 3-бўлим катта тезкор қакили лавозимида 2005 йил март ойидан буён ишлаб келиб, унинг саъйи-ҳаракатлари билан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналиши бўйича содир этилган бир қатор жиноятлар, шу жумладан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олди-бердиси билан шуғулланувчи шахсларни ушлаш, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланувчи шахсларни ушлаш, буюртма бериш орқали одам ўлдириш, террорчилик ва бошқа шу каби ўта оғир турдаги жиноятларни фош этиб, С.Михайлов ўзига юклатилган вазифани қонунчиликка риоя қилган ҳолда, маъсулият билан пухта бажариб келганлиги, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Дўстлик” ордени билан тақдирлангани ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда қўшган ҳиссаси учун Вазирлик раҳбарияти тмонидан 12 маротаба рағбатлантирилгани, интизомий равишда жазоланмагани кўрсатилган.

Суд барча ҳолатларни ўрганиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 13 декабрдаги ҳукмининг Михайлов Сергей Егоровичга нисбатан қисмини бекор қилди. Михайлов Сергей Егоровичнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,177-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари ва 210-моддаси 3-қисми “б,в” бандларида назарда тутилган жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ҳамда унинг содир этилган жиноятларга дахли бўлмаганлиги сабабли реабилитация қилинди ва жиноят ишининг унга нисбатан юритилган қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2 ва 3-бандларига асосан ҳаракатдан тугатилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 окт 00:12:57
Baxtiyor Raxmatov
Ботир Рахимовга ёкмай коган
   
17 окт 22:02:10
Бахтиёр Чориев
Энди бу болани каматганлани тутиб камида камаш керак.
   
17 окт 21:30:35
Sher Kokandskiy
Эх афсус ифлос харомиларни дастидан не за что қамалгани алам қилади. У даврларда шу ифлослар жуда узидан кетган эди. Керак булса жонсиз столбаниям қамар эди деган президент хам.
   
17 окт 20:46:19
Сирож Михайлов
Самое худшее позади мы рады что он уже в свободе
   
17 окт 15:59:46
Jasur Ganeev
Гандонлани дастидан камалган емон алам килади одамга, бекорга 12 йил утириб чикибти
   
17 окт 13:50:13
Angren.
Кимгадир ёкмай коганда бечара
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг