UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0

25 ноя 21:34
Янгиликлар

Теннис

121 йиллик тарихга эга теннис турнири старт олди ёхуд "Дэвис Кубоги" ҳақида 7 факт

Теглар :  Дэвис Кубоги
25 ноябрь - 5 декабрь кунлари теннис бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасидаги "Дэвис Кубоги – 2021" турнири бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан эркаклар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

121 йиллик тарих

"Дэвис Кубоги" ўзининг бой тарихи билан машҳур, чунки ушбу нуфузли жамоавий турнирнинг биринчи қуръа ташлаш маросими 1900 йилда ўтказилган. Ўшанда бош соврин учун ўйинда АҚШ ва Буюк Британия теннисчилари баҳс олиб боришган эди. Орадан йиллар ўтиб мусобақа иштирокчиларидан бири, АҚШ ҳарбий вазири бўлган Дуайт Филли Дэвис ўз пулига чиройли кубок сотиб олди ва турнир форматини ишлаб чиқди. Кейинчалик кубок "Кумуш салат идиши" дея номланди, турнирнинг ўзи эса асосчи шарафига - "Дэвис Кубоги" номини олди. 121 йиллик тарихда энг кўп америкаликлар ғолиб бўлишган - 32 марта. Австралияликлар улардан бироз ортда - 28 та ғалаба.

(Суратда "Дэвис Кубоги" асосчиси Дуайт Филли Дэвис)


Турнир ҳар йили ўтказилади, лекин Биринчи ва Иккинчи Жаҳон уруши билан боғлиқ танаффуслар ҳам бўлган. Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда "Дэвис Кубоги" ўтказилмади. Шу вақтга қадар 15 мамлакат теннисчилари чемпион бўлишган.


Турнирни қайта ишга тушириш

2019 йилдан буён турнир формати тубдан ўзгарди. Авваллари жамоалар йил давомида плей-офф босқичи доирасида дунё бўйлаб саёҳат қилиб, ўз майдонида ва сафарда галма-гал ўйнаган бўлса, энди финал босқичи бир вақтнинг ўзида гуруҳларга бўлинган 18 та жамоа иштирокида ўтказилади. Ва шундан кейингина энг яхшилар плей-оффга йўл олади. Бундан ташқари, авваллари терма жамоалар ўртасидаги учрашув бешта, беш сетдан иборат бўлиб, уч кун ичида ўтказилган бўлса, эндиликда ҳар бир ўйин учта уч сетдан иборат бўлади ва иккита яккалик ва бир жуфтлик ўйини бўлиб ўтади. Энди ғолиб бир ярим ҳафтадан сўнг аниқланади.


2019 йилги Davis Cup чемпионлигини Рафаэль Надаль бошчилигидаги Испания терма жамоаси кўлга киритди. 2020 йилда турнир ўтказилмагани сабали улар амалдаги чемпионлар саналишади.

2021 йилги "Дэвис Кубоги" қаерда ўтказилмоқда?

2019 йилда Мадридда турнирнинг финал, гуруҳ босқич ўйинлари, плей-офф учрашувлари бўлиб ўтди. 2021 йилда дастлабки босқичда учта шаҳарда гуруҳларни ажратишга қарор қилинди: Испания, Россия, Канада, Швеция, Қозоғистон ва Эквадор иштирокидаги "А" ва "B" гуруҳлари Мадридда, "C" ва "F" гуруҳлари (Сербия, Франция) Инсбрукда (Австрия), Австрия, Чехия, Германия, Буюк Британияда, Туринда (Италия) эса "D" ва "E" (Италия, Австралия, Хорватия, АҚШ, Венгрия) гуруҳлари плей-офф босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.

Плей-оффга чиқиш учун жамоалар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши керак. Гуруҳ босқичи ва чорак финалдан кейин жамоалар Мадридга йўл олишади.


"Дэвис Кубоги" тақвими - 2021

"Дэвис Кубоги" – 2021 финал босқичи 25 ноябрдан 5 декабрга қадар давом этади. Гуруҳ босқичи 25-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган, чорак финал 29 ноябрь (Турин), 30 ноябрь (Инсбрук), 1-2 декабрь, ярим финал 3-4 декабрь, финал эса 5 декабрь ( Мадрид) да ўтказилади.


"Дэвис Кубоги"нинг юлдузлари

"Дэвис Кубоги - 2021"да спорт мухлислари Сербия терма жамоаси етакчиси ва сайёрамизнинг биринчи ракеткаси, «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра чемпиони Новак Жоковични кўришади. Шунингдек, жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Даниил Медведев Россия терма жамоасининг асосий ўйинчиси сифатида кортга чиқади. Рафаэль Надальнинг издоши дея қаралаётган ёш юлдуз Карлос Алькараз эса Испания термасида, Топ-10'нинг энг ёш вакили Янник Синнер Италия терма жамоаси таркибида ўйнайди. 2014 йилги US Open чемпиони Марин Чилич Хорватия терма жамоаси сафида баҳсга киришади. Эслатиб ўтамиз, турнирда жами 18 та жамоа иштирок этмоқда.

Мукофот жамғармаси

2021 йилги "Дэвис Кубоги"нинг умумий мукофот жамғармаси 16 миллион фунт стерлингни ташкил этади (бугунги курс бўйича - 22,90 миллион доллар). Мукофот пули теннисчилар ва миллий теннис федерациялари ўртасида тақсимланади. Хусусан, турнир чемпионлари 1,8 миллион фунт стерлинг, теннис федерацияси эса 910 минг фунт (1,22 миллион доллар) олади.

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг