UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Оғир атлетикачиларимиз ҳам ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Баҳрайнга жўнаб кетишди 0 16:25Бриллиант Лиганинг 2026 йилги мавсум учун тақвими эълон қилинди 0 16:02Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулазиз бин Турки ал Файсал билан учрашди (ФОТО) 0 15:39Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди 0 15:18Нурмагомедов Двалишвили ҳақида: "У реваншда нима бўлишини билади" 0 14:52"Топурия вақтни чўзмоқда" - Пэдди Пимблетт 0 14:28Хамзат Чимаев собиқ рақибининг чорловидан норози 0 14:05Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди 0 13:38Том Аспиналл - Сирил Ган жангига захира варианти маълум қилинди 0 13:10"Двалишвили Нурмагомедовни мағлуб этиш йўлини кўрсатиб берди" - Баутиста 0 12:39Том Аспиналл: "Бундай гапирганларнинг барчаси биринчи дақиқада нокаут бўлган" 0 12:12EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод? 0 11:42"2026 йилда UFC чемпиони бўлишим ва 2029 йилгача ундай қолишим керак. Бу — режа" - Умар Нурмагомедов 0 11:20Том Аспиналл Алекс Перейра билан жанг қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 10:58Фурқатбек Ёқубовнинг GFC 18 турниридаги жанги бекор бўлди 0

21 окт 09:59
Янгиликлар

Теннис

Olamsport инсайди тасдиқланди: россиялик истиқболли теннисчи энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, у биринчи рақамли теннисчимизга айланди

Октябрь ойи аввалида Ўзбекистон теннис федерацияси россиялик икки теннисчини маҳаллийлаштириш бўйича фаол иш олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

Куни кеча WTA россиялик 21 яшар ракетка устаси Мария Тимофеева эндиликда Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этиши ҳақида маълум қилди.

Мария ҳозирда жаҳон рейтингида 146-ўринни эгаллаб турибди. У 19 октябрь куни Португалиядаги ITF W75 турнирида ғалаба қозонган эди. Унинг фаолияти давомидаги энг юқори рейтинги 93-ўрин бўлган.

Москвада туғилган Тимофеева Словениянинг Копер шаҳрида Анья Морель мураббийлиги остида шуғулланади. 2023 йилда у Будапештдаги турнир финалида украиналик Катерина Беиндлни мағлуб этиб, ўзининг биринчи WТА Tour чемпионлигини қўлга киритганди. Кейин эса оёғидан олган жароҳати туфайли уч ойлик танаффус олганди.

2024 йилда Мария Тимофеева Австралия Очиқ чемпионатида дебют қилди (саралаш босқичидан ўтди) ва тўртинчи босқичга қадар етиб борди. Мариянинг фаолияти давомида ишлаб топган мукофот пуллари 796 826 долларни ташкил қилади.

Спортчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига назар ташлайдиган бўлсак, унинг сентябрь ойи охирида Тошкент шаҳрида бўлганини кўриш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг