17 окт 09:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди
Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди.
Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг икки нафар вакили рингга кўтарилди.
-60 кг вазн тоифасида Севара Маматова Янги Зеландия вакили Брук Миллерга қарши жанг ўтказди. Ҳамюртимиз рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги босқичга чиқди.
+90 кг вазн тоифасида Ислам Салиҳов Косово вакили Луан Раҳмани билан тўқнашди. Вакилимиз биринчи раунддаёқ рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини икки ғалаба билан бошлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар