UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

28 окт 22:17
Янгиликлар

Оғир атлетика

14 нафар оғир атлетикачимиз Осиё чемпионати совриндори бўлди

Корея Халқ Демократик Республикасининг Пхеньян шаҳрида оғир атлетика ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Мазкур қитъа биринчилигида иштирок этган 17 нафар спортчимизнинг 14 таси ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. Яна бир аҳамиятли томони йигитларимиз ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган бўлсалар, қизларимиз кучли учликни якунлаб беришди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа давомида Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) ўсмирлар ўртасида силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича жаҳон рекордларини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. 

Ғолиб ва совриндор спортчиларимиз:

Олтин медаль:

Кумушхон Файзуллаева (-64 кг, ёшлар)
Турсуной Жабборова (-76 кг, ўсмирлар)
Асадбек Нариманов (-73 кг, ўсмирлар)
Муҳаммадқодир Тоштемиров (-81 кг, ёшлар)
Дониёр Ҳамидов (-102 кг, ўсмирлар)
Азимжон Ҳожиев (-102 кг, ёшлар)

Кумуш медаль:

Нигора Абдуллаева (-49 кг, ўсмирлар)
Оғабек Тўхтаев (-73 кг, ўсмирлар)
Сарварбек Зафаржонов (-89 кг, ёшлар)
Мирҳосил Мирзабаев (-109 кг, ўсмирлар)

Бронза медали:

Лайлохон Хурсанова (-71 кг, ёшлар)
Нигора Сувонова (-71 кг, ўсмирлар)
Долера Давронова (-87 кг, ёшлар)
Ҳожиакбар Олимов (-67 кг, ўсмирлар)

Делегациямиз аъзолари бугун соат 19:35 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг