UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0

17 ноя 17:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

2 декабрь кунги проф бокс оқшомининг марказий жанги маълум + ФОТО

Пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо" арена саройи навбатдаги профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади.

Lift Promotion промоутерлик компанияси ҳамда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу бокс оқшоми 2 декабрь куни соат 18:00да бошланади. 

Эътиборлиси, ушбу профессионал бокс кечасининг марказий жанги Фазлиддин Ғоибназаров иштирокида бўлиб ўтади. Рио Олимпиадаси чемпионига яна бир ҳамюртимиз Жамшид Каримов "вызов" ташлади. 

Қизиғи, ушбу жараён сайтимизда боксчиларимиз иштирокида ўтказилаётган суҳбат чоғида амалга ошди. Самарқандлик Жамшид Каримов проф рингда 11 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 10 ноябрь куни "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтган бокс кечасининг марказий жангида андижонлик Зоҳиджон Ҳудойбердиевга қарши ўтказиб, муддатидан аввал техник нокаут эвазига зафар қучганди. 

Фазлиддин Ғоибназаров эса сўнгги жангини 13 август куни "Ҳумо" аренада ўтган профессионал бокс кечасининг марказий жангида венесуэлалик Эйдер Паррага қарши рингга кўтарилганди. Ўн раундга мўлжалланган жанг 38 сонияда якунланганди. Фазлиддин биринчи раунддаёқ кучли зарбаси эвазига рақибини нокаутга учратган эди. 

Маълумот учун, Фазлиддин Ғоибназаров ва Жамшид Каримов иштирокидаги марказий жанг 10 раунд этиб белгиланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг