UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0 17:16Велоспорт. Эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларимиз Ғазалкентда катта таркибда йиғин олиб бормоқда 0 16:55Боксчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Қирғизистонга жўнаб кетди 0 16:30Топурия: "Кейингиси Холлоуэй!" 0 16:04"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди 0 15:43Байдарка ва каноэчиларимиз лицензион Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:22Бектемир Мелиқўзиев бўлажак жанги олдидан очиқ машғулотда иштирок этди + ФОТО 0 15:00Ғалабали йўлга қайтган Прохазка чемпион Перейра билан реванш ўтказиш ниятида 0 14:39Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди 0 14:18Чендлер: "Мен Макгрегорни шундай мағлуб этаман-ки, балки уни қайтиб октагонда кўрмассиз" 0 13:57Эртага Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири старт олади (анонс) 0 13:36Дзюдо. Терма жамоамиз Осиё чемпионатига жўнаб кетди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди 0 12:42Оливейра: "Арман "ўчиб қолганига" ишончим комил эди" 0 12:18Мухлислар Рафаэль Надални тик туриб олқишлашди (ВИДЕО) 0

16 янв 16:01
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

2 миллиондан 4 миллард долларга қадар! Дана Уайт UFC'ни йигирма йилдан бери бошқариб келмоқда. Дана қандай қилиб UFC'ни энг кучли ММА промоушенига айлантирди?

Теглар :  UFCДана Уайт
UFC ва дунёнинг энг муваффақиятли спорт функционерларидан бири Дана Уайт ҳақида.

UFC'ни етти миллион долларга сотиб юборишлари мумкин эди, бироқ кейинчалик 4 миллиардга сотилди.

2001 йилда Дана Уайт UFC президенти бўлди. Бунга қадар ташкилот SEG компаниясига тегишли эди ва яхшигина қарзи бор эди. Уайт бу вақтларда казино эгаллари ака-ука Фертитталар билан алоқаси яхши эди. Фетитталар эса 2 миллион долларга UFC'ни сотиб олишди.

UFC Уайт келгунга қадар қандай эди...

2000 йилда UFC атиги олтита турнир ташкил этди. Иккита турнир Токиода, иккитаси Луизанада, Аёва ва Нью-Жерсида биттадан турнир ташкил этилди. Шаҳарларнинг ҳар-хиллиги сабаб эса у вақтларда Невада ва Нью-Йорк шаҳарларда ММАга руҳсат йўқ эди. 

Сенатор Жон Mаккейн ташкилотни кескин танқид қиларди ва UFC'ни таъқиқлаш кераклиги айтарди. У вақтларда ташкилотда умуман пул йўқ эди. 1993-2000 йиллар оралиғида ташкилот атиги 33 марта турнир ташкил этганди. 

Уайтнинг биринчи йили...

"Нима қилсангиз ҳам, давлатга қарши чиқишингиз шарт эмас", - бу UFC президентининг бизнес қуришдаги тамойилларидан бири. Уайт UFC'нинг собиқ раҳбариятини лига қоидаларини давлат спорт комиссияларига мослаштиришга уринмагани, шунчаки турнир ўтказилиши мумкин бўлган жойларни излагани учун танқид қилди.

Ака-ука Фертитта фақат Уайтнинг харизмаси ва иштиёқига ишонган инвесторлар бўлиб қолди, деб ўйлаш нотўғри. Лорензо бир вақтлар Невада штат атлетика комиссиясида иккинчи рақамли шахс эди ва тезда бу ўзини кўрсатди. 

Функционерларга ММА энди қоидасиз спорт тури эмаслигини тушунтириш учун ҳаракат бошланди. UFC Лас-Вегасдаги илк турнирини 2001 йил 28 сентябрда ўтказади. Айнан шу мусобақа илк бор жонли тарзда телевидения томонидан намойиш этилди. Кечанинг марказий жангида эса Тито Ортис Владимир Матюшенкога қарши жанг қилди.

Дана Уайт UFC.cом доменини User-Friendly Computers компаниясидан 75 000 долларга сотиб олади. Шундан сўнг UFC'нинг келажакдаги энг кучли бошловчиси Жо Роган билан келишувга эришди.

Тез орада ташкилот бўлажак юлдузлар: Фрэнк Мир, Ти Жей Пенн ва Метт Серра билан шартнома имзолади

"44 миллион доллар сармоя киритилди"

UFC филмида Дана Уайт бир куни Лорензо унга қўнғироқ қилиб, энди жангларга сармоя кирита олмаслигини айтди. “Мен компанияни 7-8 миллион долларга сотишимиз мумкинлигини айтдим. Лорензо эса: "Яхши, сотинг", деди. Гарчи улар ўша пайтда 44 миллионга яқин сармоя киритган бўлсалар ҳам, - дейди Уайт. Аммо эртаси куни эрталаб Лорензо қўнғироқ қилди ва Уайт эслаганидек, "Бу муҳим эмас! Давом этайлик", -деди.

Бу ерда битта муҳим нарса бор эди. Филмда Уайт шундай дейди: "Биз давом этдик ва The Ultimate Fighter'ни ярата бошладик"... The Ultimate Fighter ёки TUF UFC'ни сақлаб қолган реалити-шоу эди. Аммо шуни ёдда тутингки, шоу фақат 2005 йилда чиқади. Яъни, ака-ука Фертитталар 2001 йилдан 2004 йилгача тўрт йил давомида UFC учун миллионлаб доллар сарфлаган эди.

2002-2004 йиллар маҳаллий муваффақиятлар даври. Уайт шоуга плейбой моделлари ва ҳатто баъзи турнирларда таҳлилчи бўлишга ҳаракат қилган Кармен Электрани таклиф қилиш орқали томошабинларни жалб қилишга ҳаракат қилди.

Доналд Трампнинг (ўша пайтда миллиардер бўлган) қизиқиши унинг ўзи эгалик қиладиган жойларда турнирлар ва шоулар ташкил этишига сабаб бўлди.

2002 йил ноябр ойида UFC "Вендетта"да турнир ташкил этди. 100 мингта пуллик трансляция сотилди. 8 та жангдан 6 таси биринчи раундда, 13 минг киши жангларни бевосита залда кўрди. Бу эса яна бир ярим миллион доллар фойда дегани эди. 

Шу билан бирга, UFC 2002 йилда 5 та, 2004 йилда ҳам шунча ва 2003 йилда 7 та шоу ўтказган. Лига даромади (инвестицияларсиз) 4,5 миллион (2001 йилда), 8,7 (2002 йилда), 7,7 (2003 йилда) ва 14,3 (2004 йилда) долларга баҳоланган.

Кейин нима бўлди?

2005 йил 9 апрелда Стефан Боннар Форрест Гриффинга қарши жанг қилади ва UFC'нинг ҳар томонлама энг зўрлари қаторига киришига сабаб бўлди. TUF шоуси финалчилари томонидан уч раунд ажойиб ва томошабоп жанг намойиш этишди, шундан сўнг одамлар ниҳоят аралаш яккакурашларга эътибор беришни бошладилар. Шундан сўнг, UFC фойдаси 2005 йилда 48,3 миллион долларни, 2006 йилда эса 180 миллион долларни ташкил этди.


UFC 59 (2006 йил апрел) Калифорнияда илк бор UFC кечаси бўлиб ўтди.

2007 йилда Фертитта ва Уайт асосий рақобатчи - Япония қонунлари билан боғлиқ муаммолардан кейин чарчаган Япония "Pride" лигасини сотиб олишди. 2008 йилда кураш юлдузи Брок Леснар ва ММА бўйича келажакдаги юлдуз Жон Жонс UFC'да дебют қилади. Кейинчалик UFC'да аёллар жанглари, режадан ташқари допинг тестлари, чиқиш формалари, БАА, Хитой ва Россиядаги турнирлар пайдо бўлади.

2016 йилда медиа гиганти WME-IMG (ҳозирда Endeavour) UFC'ни 4 миллиард долларга сотиб олади. Бугунги кунда эса компания 7 миллиардга баҳоланади. 2001 йилдан бери президент бўлган Дана Уайт ҳали ҳам ташкилот раҳбари ва ҳали ҳам у UFC'ни янада ривожлантириш йўлида ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг