UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

26 май 13:15
Янгиликлар

Теннис

20 ёшли теннисчи ўз юртида биринчи титулини қўлга киритди

Франциянинг Лион шаҳрида якунига етган теннис турнирида 20 ёшли Жованни Мпетши-Перрикар чемпион бўлди.

Шу тариқа, франциялик иқтидор эгаси фаолиятидаги илк совринни ўз ватандошлари кўз ўнгида қўлга киритди. ATP рейтингида 117-поғонада бораётган Жованни Мпетши-Перрикар финал учрашувида дунёнинг 29-ракеткаси, аргентиналик Томас Мартин Этчеверрини қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 6/4, 1/6, 7/6(4).

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Икки соату 31 дақиқа давом этган баҳсда Мпетши-Перрикар 11, Этчеверри 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 2 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар гарчи Мартинда кўпроқ бўлса-да, бу унга ёрдам бермади - 5 га 3. 

Open Parc турниридаги муваффақиятли иштирок Мпетши-Перрикарга 250 рейтинг очкоси ҳамда 88,125 евро мукофот пули тақдим этди. Этчеверри эса бир ҳафталик меҳнатидан 150 очко ва 51,400 евро ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг