UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

02 май 19:06
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

2021 йилги Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги 6-Осиё ўйинларига мезбон аниқланди

Осиё Олимпия Кенгаши 2021 йилда Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги 6-Осиё ўйинларини (AIMAG) ўтказиш юзасидан ушбу мусобақани қабул қилиш истагида бўлган мезбонлар билан видеоалоқа орқали шартнома имзолади.

Унга кўра мазкур йўналишдаги Осиё ўйинлари 2021 йилнинг биринчи ярмида Таиланднинг Бангкок ва Паттайя шаҳарларида ўтказилади. Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги мусобақалар спортнинг 24 тури бўйича ўтказиладиган бўлди.

– Биз Таиланднинг Миллий олимпия қўмитаси ва Таиланд Қироллиги ҳукумати кўп йиллар давомида Осиё Олимпия ҳаракатини фаол қўллаб-қувватлаб келаётганлигини жуда қадрдлаймиз, – деди Осиё Олимпия Кенгашининг президенти шайх Ахмад аль-Фахад ас-Сабах. – Бу ерда 2005 йилда ёпиқ биноларда, 2009 йилда эса Жанг санъати турлари бўйича биринчи Осиё ўйинлари бўлиб ўтган эди. Таиланд ҳамма вақт бу Ўйинларнинг салоҳияти ва оммавийлигига муносиб баҳо бериб келган. Шунинг учун ишончимиз комилки, Ўйинлар 2021 йилда ҳам муваффақиятли ўтади.

Таиланд Миллий Олимпия қўмитасининг президенти, Бош вазир ўринбосари генерал Правит Вонгсувон Таиланд Қироллиги номидан Осиё Олимпия Кенгашига Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги 6-Осиё ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини бергани учун миннатдорчилик билдирди. У Бангкокда 2005 йилда ёпиқ биноларда биринчи Осиё ўйинларини, 2009 йилда эса Жанг санъати бўйича биринчи Осиё ўйинлари ўтказилганлигини, энди улар қитъанинг бирлашган нуфузли мусобақаларининг мезбони бўлиш шарафига эга бўлганликларидан мамнунликларини билдирди.

Маълумки, ёпиқ биноларда Осиё ўйинлари 2005 йилда Бангкокда (Таиланд), 2007 йилда – Маккаода (Хитой), 2009 йилда – Ханойда (Вьетнам) бўлиб ўтган. Жанг санъат турлари бўйича биринчи Осиё ўйинлари 2009 йилда Бангкок (Таиланд) ўтказилган. Шундан сўнг ҳар икки йўналиш бирлаштирилди ва Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари номини олди.

2013 йилда бу мусобақа Инчеонда, 2017 йил эса Туркманистоннинг Ахшобод шаҳрида ўтказилди.

AIMAGнинг 24 спорт турига ёпиқ биноларда енгил атлетика, бильярд, боулинг, рақс спорти, шахмат, мини-футбол, роликларда учиш/альпинизм, кичик бассейнда сузиш (25 метр), тай бокси, жиу-житсу, велотрек, Малайзия волейболи, кураш, флорбол, нетбол, таэквондо, ёпиқ бинода хоккей, каратэ, киберспорт, бадминтон, пенчаксилат, черлидинг, самбо, механик эшкак эшиш киради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг