UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Муҳиддин Мамажонов, Азамат Нуфтиллаев, Жаҳонгир Нажмиддинов ва бошқа юлдузлар жанг қилган Octagon 87 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 01:39Муҳиддин Мамажоновнинг Фазлиддин Мадраҳимовга қарши жанги тўртинчи раундда жароҳат туфайли тўхтатилди 0 00:56Азамат Нуфтиллаевнинг Тошкентдаги чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди 0 22:56Жаҳонгир Нажмиддинов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 22:17Жасур "Тайсон" қозоғистонлик рақибини бир зарбада қулатди (ВИДЕО) 0 21:22UFC Freedom 250 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашишди. Натижалар қандай? 0 19:20ИНТЕРВЬЮ. Асилбек Алиевнинг ёши "урилганми"? У терма жамоада ўзидан кичиклар билан ўйнайдими? 0 18:29Камилла Раҳимова Эмма Радукануга қарши кортга чиқди 0 17:41Руслан Абдуллаевнинг кейинги рақиби кубалик боксчи бўлади 0 17:09"Ливерпуль” 92 миллион евролик трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:38Оқ уйдаги UFC турнири иштирокчиларига бонус учун қанча пул ажратилиши айтилди 0 15:54Уимблдон-2026 турнирининг мукофот жамғармаси рекорд даражага етди 0 15:27Муҳиддин Мамажонов ва Азамат Нуфтиллаев камар учун жанг қиладиган Octagon 87 турнири бугун ўтказилади (барча тафсилотлар) 0 14:56Сречко Катанец Жаҳон чемпионати олдидан ўзбекистонликларга мурожаат йўллади 0 14:24Ўзбекистон академик эшкак эшиш бўйича Европа чемпионини маҳаллийлаштирди 0

22 дек 13:41
Янгиликлар

2022 йилда 5 нафар собиқ UFC чемпионлари фаолиятини якунлади

Дунёнинг энг кучли лигаси ҳисобланган UFC промоушени учун якунига етиб бораётган йил бир неча юлдуз жангчиларнинг "қафас"ни бир умрга тарк этиши билан эсда қоладиган бўлди.

Беш нафар собиқ UFC чемпионлари - америкаликлар Ти Жей Диллашоу, Фрэнки Эдгар, Люк Рокхолд, бразилиялик Жозе Альдо, польшалик Йоанна Енджейчик айнан 2022 йилда ўз фаолиятларини расман якунлаганликларини эълон қилишди.

Ти Жей Диллашоу енгил (61 кг.гача) вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 2014 йилнинг май ойида шов-шувли тарзда ўша пайтдаги pound-for-pound, яъни вазнидан қатъий назар дунёнинг энг кучли жангчиси бразилиялик Ренан Баранни мағлубиятга учратиб, фаолиятида илк бор UFC чемпионлик камарини қўлга киритганди. 

Фрэнки Эдгар, жуссаси (бўйи 168 см) кичиклигига қарамай, енгил (70 кг.ча) вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган. 2010 йилнинг апрель ойида у Би Жей Пенни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган. У шундан сўнг уч бор чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган. 

Люк Рокхолд ўрта (84 кг.гача) вазн чемпиони бўлган. 2015 йилнинг декабрь ойида ҳамюрти Крис Уайдманни тўртинчи раундда таслим этиб, чемпионлик камарига эга чиққан.

Йоанна Енджейчик аёллар дивизионининг минимал вазн (52 кг.гача) тоифасида илк бор 2015 йилнинг март ойида чемпион бўлган. У камарини 5 та жангда муваффақиятли ҳимоя қилган ва бу ҳозиргача аёл жангчилар учун рекорд натижа ҳисобланади. 

Жозе Альдо ҳам ярименгил (65 кг.гача) вазнда чемпионлик ҳимояси (7 та) борасида рекордчи бўлиб турибди. 2015 йилнинг декабрига қадар, яъни Конор Макгрегорга қарши жангига қадар вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг яхши жангчиси бўлган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг