UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

21 апр 07:53
Янгиликлар

Теннис

2026 Oeiras Ladies Open. Кудерметова асосий даврага йўл олди

Португалиянинг Оэйраш шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 195,652 еврони ташкил этувчи турнирнинг саралаш баҳслари якунига етди.

Мусобақанинг саралаш баҳсларида мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Полина Кудерметова ҳам иштирок этди. Саралаш турнирида биринчи рақам остида таснифланган вакиламиз 1/2 финалда португалиялик Беатриз Кастрони ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратганди - 6/1, 6/1. 

Полина саралашнинг финал учрашувида хорватиялик Леа Бошковичга қарши кортга чиқди. Олтмиш етти дақиқа давом этган баҳсда Кудерметова 6/3, 6/0 ҳисобида зафар қучиб, асосий тўрга йўлланма олди. Вакиламиз 7, рақибаси 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Полинада анчайин кўпроқ бўлди - 7 га 2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Дунёнинг 137-ракеткаси бўлиб турган Кудерметова бугун асосий тўрнинг 1/16 финал баҳсида швейцариялик Селин Наефга қарши кортга чиқади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 15:30да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг