UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

04 май 22:51
Янгиликлар

Бошқалар, Осиё ўйинлари

2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги кимга насиб этади? Ўзбекистон мусобақани ўтказадими?

Теглар :  Осиё ўйинлари
Аввалроқ Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълум бўлишича, мусобақа мезбонлиги учун ариза бериш муддати 2020 йилнинг 22 апрель куни якунига етган. 23 апрель куни Осиё Олимпия қўмитаси Доҳа ва Ар-Риёд шаҳарлари мезбонлик учун номзодни қўйгани ҳақида расмий маълумот берди. Кўриб турганимиздек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ушбу рўйхатда йўқ. 

Olamsport.com сайти мухбири ушбу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида мутассадди ташкилотларга мурожаат қилди. 

Ўзбекистон шу пайтга қадар қитъа миқёсида йирик  комплекс мусобақаларини ўтказиш тажрибасига эга бўлмаганлиги боис бу ишни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган. Шу боис, биринчи навбатда Ёшлар ўртасида Осиё ўйинларини ўтказиш, кейинчалик Осиё ўйинлари мезбонлигини қўлга киритиш мақсадга мувофиқлиги маълум бўлди. Бу эса келажакда Жаҳон миқёсидаги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишда замин яратади. Режага кўра, Ўзбекистон 2025 йили ўтказиладиган тўртинчи ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритишга яқин турибди ва бу борада тегишли мутассади ташкилотлар билан ишлар олиб борилмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+1   
05 май 00:13:15
Jamshid Musaboev
Бизда суомборини нима булганини куриб зудлик билан Узбекистон чикариб юборилган бу руйхатдан. Йолгондан бахона килиб куйган Осиё Олимпия Кумитаси.
Бир нарсага хайрон коласан доим бизни гарбдан араблар, шаркдан кузи кисиклар эзаверади.
+1   
04 май 23:05:00
.Sherzod.
2030 yil 6 oydan keyinmas 10 yildan keyin keladi bu vaqti ichida yetarlicha ishlar qila boladigan vaqt edi , shaxsan man Ar riyod yoki doxa Qaysi biri bizani foydamizga ovoz berib (malum manfaat evaziga ) oyindan chiqar ekan degandim afsuski biz bu ishni bajardik
   
04 май 22:58:14
Xushnudbek Tojibayev
Harakat qilib ko'rish kerak edi. Afsus
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг