UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

23 июн 15:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

3 нафар профессионал боксчимиз Россияда жанг ўтказади

Теглар :  Бокс
Жорий йилнинг 26 июнида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича ўтказиладиган турнирда мамлакатимизнинг 3 нафар спортчиси иштирок этадиган бўлди.

“Promotions” компанияси томонидан ташкил этилаётган мазкур профессионал бокс кечасининг марказий жанги иккинчи ярим енгил вазнда(59 кг) россиялик Марк Урванов ва венесуэлалик Энджел Родригес ўртасида кечади. Бу иккала боксчи WBA йўналиши бўйича чемпионликка даъвогарлар қаторидаги ўрнини мустаҳкамлаш учун муштлашишади. 

Мамлакатимиз боксчиларидан Шукрулла Вохидов 61,2 келограмм вазн тоифасида украиналик иқтидорли боксчи Зоравор Петросянга қарши рингга кўтарилади. Айтиш лозимки, қатор промуотерлар томонидан “келажаги бор”лар сафида эътироф этилган украиналик боксчи фаолияти мобайнида 11 та жанг ўтказган бўлса, барчасида ғалабага эришган. У фаолияти мобайнида бир марта ўзбекистонлик боксчи билан, яъни 2020 йилнинг июль ойида ҳамюртимиз Равшан Умурзоқов билан тенг курашлар остида ўтган жангда ҳакамларнинг қарори асосида ғалабага эришган. Демак, Ш. Вохидовнинг олдида 8 раундга мўлжалланган жангда нафақат ғалаба қозониш, балки Умурзоқов учун “қасос олиш” мажбурияти ҳам турибди.

Яна бир боксчимиз фарғоналик Аббосхон Мирзаабдуллаев россиялик Александр Дорофеев билан 4 раундлик жанг ўтказади. Қуқон бокс мактаби тарбияланувчиси бўлган Мирзаахмедов боксдаги фаолияти мобайнида ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ва оғир вазнда Осиё чемпионати ғолиблигига эришган. Унинг рақиби Дорофеев Россия чемпионатининг бронза медали соҳиби. Профессионал боксда иккита жанг ўтказиб, иккаласида ҳам ғолибликка эришган.

Екатеринбург рингида ўз омадини синаб кўрадиган яна бир боксчимиз наманганлик Отабек Мирахмедов оғир вазнда Георгий Юновидов билан куч синашади. 6 раундга мўлжалланган мазкур учрашувда Ўзбекистон чемпионатлари совриндори бўлган ҳамюртимизнинг имкониятлари қай даражада эканлигини вақт кўрсатади. Унинг рақиби хусусида шуни айтиш лозимки, Юновидов ўз вақтида оғир вазнда Россия чемпионлигига эришган, қатор халқаро турнирлар ғолиби, профессионал боксда битта жанг ўтказиб, унда хамюрти Герман Скобенкони очколар ҳисобидамағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, Екатеринбургдаги профессионал бокс мусобақаси Россия вақти билан соат 17.00 да бошланади.

Ўзбекистон профессионал Бокс федерацияси Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг