UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

26 авг 17:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

450 грамм туғилган, буюк депрессиядан қутилиб, АҚШни забт этаётган супер оғир вазнли боксчи - Тайсон Фьюри ҳақида

Сиз билган ва билмаган Тайсон Фьюри ҳақида.

Юлдузнинг туғилиши

Тайсон Фьюри туғилишидан бир ярим ой олдин афсонавий Майк Тайсон Майкл Спинксни биринчи раунддаёқ нокаут қилган. Шу боисдан, Фюрининг отаси шу ғалаба шарафига ўғлига Тайсон исмни беришга қарор қилган. Бу ном ёш гўдакка куч беради деб ҳисоблаган, сабаби Тайсон бор-йўғи олти ойлигида дунёга келган, унинг туғилганда вазнни эса атиги 1 фунт(450 грамм)ни ташкил қилган. Шифокорлар чақалоқни яшаб кетишга умуман ишонишмаган. Лекин шу гўдак 27 йилдан сўнг 112 кг, 206 см.га эга бўлди.


Айнан шу чақалоқ Дюссельдорфда Владимир Кличко устидан зафар қучди. Лекин бу ғалабадан бир ярим йил ўтиб, Фюрининг ҳаёти издан чиқди. Гиёҳванд моддалар, алкоголь маҳсулотларга муккасидан кетди, вазни 180 кгдан ошди, жонига қасд қилишга уринди. Боксчи шу кунларни эслаб: «Мен ўша пайтда "Феррари" автомобилини сотиб олдим, шундан сўнг 306 км/соат тезлигида ҳайдаб тўғри деворга қараб уриш ниятида эдим, лекин қаердандир "Тайсон - сенинг оиланг, болаларинг бор, уларни ўйла, деган овозлар эшитилди, мен шу заҳоти тормозни босдим",-деган эди. Шундан сўнг Тайсон 2017 йилнинг ноябрь ойига келиб, ўзига кела бошлади. Машғулотларни қайтадан бошлади.


"Мен оддийгина лўлиман"

Тайсон Фьюри ҳақида ишланган ҳужжатли фильмда, боксчининг отаси улар кўп йил давомида яшаган гилдиракли уйни кўрсатади. Тайсон ёшлигидан жуда кўп қийинчиликка учраган."Менга кўпинча ночордек қарашарди, кўп одамлар мени ажратарди. Мен кўпчилик учун оддийгина лўли бўлиб кўринавераман",-деган эди ёшлигини эслаб енгилмас бокс юлдузи. Йиллар ўтди, айнан шу лўли болакай бокс афсонаси деярли ўн икки йилдан бери мағлубиятга учрамаган Владимир Кличкони таслим этди. Айнан шу ночор бола 2018 йилнинг 1 декабрида мағлубият нималигини билмай келган Деонтей Уайлдерга қарши жанг ўтказиб, дуррангга эришган.


Тайсон Фьюрининг боксга кириб келиши

Фьюри ўн ёшида мактабни ташлаб, бокс билан жиддий шуғулланишга қарор қилади. У ота томондан ҳам она томондан ҳам лўлиларга яқин бўлган, шу боисдан у ёшлигидан қўлқопсиз жангларда мунтазам иштирок этган. У ўн тўртга кирганда отаси билан спаринг жангларини ўтказарди, отасини шундай қаттиқ урар эди, бу оғриқлардан отаси қувонар эди. Тайсонга отаси ва бобоси навбатма-навбат мураббийлик қилишган. Унинг отаси ҳамда бобоси кўп йиллар давомида қамоқхонада бўлишган. Фьюрининг Кличкога қарши жангига оз муддат қолганда отаси ўн бир йилга қамалади, шу пайтларда бобоси бош мураббийликни ўз қўлига оларди. Ҳозирда Тайсон 27 ёшли мураббий Бен Девисон билан ишлайди. Шунингдек, унинг бурчагида Рикки Хаттон ҳамда Фредди Роуч ўз маслаҳатларини бериб турмоқдалар. Тайсон қўпол гавда тузилишга эга бўлсада, унинг рақиблари Фьюри томон зарба беришга доим қийналишади. Қаҳрамонимиз ҳеч қачон панчерликка даъвогарлик қилмаган. Унинг устунлиги - зарбалардан қочиб, аниқ очколик зарбалар бериш. У нафақат рингда, балки ринг ташқарисида ҳам хавфли. У шоумен, у усталик билан рақибига босим ўтказади. У шунчаки феномен.


Энди нима бўлади?

2019 йилнинг 1 январида супер оғир вазнда учта қирол бор эди. Булар - Деонтей Уайлдер, Энтони Жошуа ҳамда Тайсон Фьюри. Ҳар уч боксчи ҳам ёзда ўз жангларини ўтказдилар, Деонтейга ғалаба қозониши учун бир раунд етган бўлса, Фюрига икки раунд кифоя қилди. Лекин, Жошуа ўзига берилган вазифани бажара олмади ҳамда фаолиятидаги дастлабки нокаутни қабул қилди. Тайсон Фьюри ва Том Шварц жанги 15 июль санасида бўлди. «Лўлилар Қироли» биринчи марта АҚШда жанг қилди. У бу баҳсга ўзгача услубда келди. У АҚШ байроғи туширилган кийимларда рингга кириб келди. Мухлислар ҳам, Тайсонинг ўзи ҳам АҚШдаги биринчи сафаридан хурсанд бўлди. Фьюрига енгилмас рақибини мағлуб этишга бор-йўғи олти дақиқа етарли бўлди. Ғалабадан сўнг хотинига атаб "Aerosmith" қўшиғини куйлади. Энди Тайсон Фьюрининг бош мақсади бор. У ҳозирги замон АҚШ бокс қироли Деонтей Уайлдерни айнан ўз заминида мағлуб этишдир.

Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
26 авг 20:30:11
Angren.
Хаваскор боксда узбек боксчиси Сардор Абдуллаевдан йенгилгани хакида ёзмабсларда. Макола саёзрок ёзилган.
   
26 авг 19:43:28
Jasur Saidmusayev
yaxshi maqola
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг