UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0

12 дек 09:37
Янгиликлар

Шахмат

4th President Cup Masters 2025 турнирида чемпион бир тур олдин маълум бўлди

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли Президент кубоги турнирида 8-тур ортда қолди.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган гроссмейстерлар бош соврин учун баҳс олиб боришяпти. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2701) турнирда биринчи рақам остида сараланган бўлиб, айнан у мусобақа якунланишига бир тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди. Ниҳал кеча ўтказилган 8-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, асосий рақиби Шамсиддин Воҳидовни мағлубиятга учратди ва муддатидан олдин 4th President Cup Masters 2025 чемпионига айланди. 

Тажриба ўз сўзини айтди деймизу, лекин ўз қўлимиз билан бош совринни ҳиндистонлик шахматчига топширдик. Ниҳални 6-турда мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган Муҳиддин Мадаминов (2552) 8-турда оқ доналарда ўйнашига қарамай, франциялик Максим Лагарде (2608)га ютқазиб қўйди. Эронлик гроссмейстер Данишвар Бардия оқ доналарда германиялик Фредерик Свэн (2653) билан муросага келди. Яна бир гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимов (2561) FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Александр Гришук (2654) билан дурангга рози бўлди. 

Шу тариқа, бугун ўтказиладиган сўнгги 9-тур олдидан ҳиндистонлик Ниҳал Сарин тўртинчи бор ташкил этилган President Cup Masters 2025 чемпионига айланди. Бугун чемпион оқ доналарда Абдималик Абдисалимовга қарши баҳс олиб боради. Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов 4,5 очко билан иккинчи ҳамда учинчи ўринларни банд этган. Бугун 9-турда Муҳиддин украиналик Юрий Кузубовга, Шамсиддин эса Фредерик Свэнга қарши дона суради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг