UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

17 июл 17:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум?

Шу ҳафта UFC Лондонда турнир ўтказади.

UFC Fight Night 224 турнири ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов жанг қилиши билан эътиборга молик. 

Маҳмуд учун UFC'да ҳисоб бўйича 6-жанг бўладиган мазкур тўқнашув ҳамюртимиз учун катта аҳамиятга эга. Чунки Мурадов учун охирги иккита жанг муваффақиятсиз кечган. Промоушендаги дастлабки учта жангдан сўнг учралган иккита мағлубиятдан кейин Мурадовнинг келажаги бироз сўроқ остида қолган. Лекин тажрибали рақиб устидан қозонилган ғалаба Маҳмуд учун навбатдаги эшикларни очиб беради. 


Рақиб - Брайан Барберена. У Леон Эдвардс, Робби Лоурер, Колби Ковингтон ва Рафаэль дос Аньос билан жанг қилган, 5 маротаба бонусга эга бўлган, промоушенда катта тажрибага эга

Маҳмуднинг бу сафарги рақиби анойилардан эмас. Америкалик Брайан Пауль Барберена. 1989 йилнинг 3 май куни Калифорнияда туғилган. 2009 йилдан бери профессионал ММА билан шуғулланиб келади. Отаси колумбиялик. Шу сабабли жанглари давомида АҚШ ва Колумбия байроқларини кўтариб чиқади. Базаси Бразилия жиу-житсуси. 

UFCгача "Dakota Fighting Championships" ва "King of the Cage" промоушенларида жанг қилган. 2014 йилда 9-2 рекорд орқали UFC билан шартнома имзолаган. Ўша йили 13 декабрь куни промоушеннинг енгил вазнида Жо Элленбергерга қарши дебют қилган ва рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этган.


Унинг рақиблари рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, UFC'нинг ҳозирги чемпиони Леон Эдвардс, собиқ чемпион Робби Лоурер, собиқ вақтинчалик чемпион Колби Ковингтон, Рафаэль дос Аньос каби юлдузларни кўришимиз мумкин. Лекин у мазкур юлдузларнинг барчасига мағлуб бўлган. 



Маҳмудга қарши жанг Брайан учун UFC'даги 18, ММАдаги 29-жанг бўлади. UFC'даги рекорд 9-8ни ташкил этади. 

У 28 та жангнинг 18 тасида ғалабага эришган, 10 тасида ютқазган. 18 та ғалабадан 11 тасида рақибларини нокаутга учратган, 2 тасида сабмишн, 5 тасида эса ҳакамлар қарорига кўра ғалабага эришган. 

10 та мағлубиятдан 2 тасида нокаутга учраган, 3 тасида сабмишн эвазига мағлуб бўлган. Яна 5 та жангда эса ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлган. 

Унинг UFC'даги рекорди билан танишинг:

Таққослаш учун, Маҳмуд Мурадов профессионал ММАда 33 та жанг ўтказган. 25 та ғалаба ва 8 та мағлубият. UFCда эса 5 та жанг бор. 3 та ғалаба ва 2 та мағлубият. Икки маротаба UFC'да бонус қўлга киритган. 

Маълумот учун, UFC Fight Night 224 турнири Тошкент вақти билан 22 июль куни соат 21:00да бошланади. Маҳмуд Мурадовнинг Брайан Барберенага қарши жанги эса тахминан 23:00дан сўнг бошланади. Жанг трансляцияси бўйича маълумотлар сайтимиз орқали эълон қилинади. 

Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг