UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0

04 май 17:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бектемир Мелиқўзиевнинг дисквалификациясига сабаб - допинг эмас". Терма жамоамиз мураббийи Тўлқин Қиличев вазият бўйича фикр билдирди

Бироз аввал Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга дисквалификация қилингани ҳақида хабар тарқатди.

Биз бу борада изоҳ олиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличевга мурожаат қилдик. 

"Бектемирнинг ушбу четлатилиши допинг сабаб эмас. Четлатиш учун турли сабаблар бўлиши мумкин. У ерда баъзи мажбуриятлар бор ва буларнинг бажарилмаслиги дисквалификацияга олиб келади. Ҳозирда дисквалификация сабаб кўпчиликнинг ҳаёлига "у допинг истеъмол қилган экан" деган фикр келмоқда. Аммо аслида ундай эмас. 

Бектемир бу вазиятда WADA мажбуриятини бажармаган. Яъни, допинг офицерлар уни текшириш учун борган вақтда Бектемир АҚШда истиқомат қиладиган манзил эшиги қулф бўлган ва улар қайтиб кетишган. Иккинчи маротаба эса у машғулотларда бўлган. Учинчи вазиятда Бектемир аэропортда бўлган. Чунки у ўшанда Иорданиядаги Осиё/Океания лицензион турнирида қатнашиш учун йўл олаётганди.

Биз энди-энди WADAнинг ADAMS тизимини тушуниб бормоқдамиз. Бу борада ишлаб чиқилган қоидалар кўп. Бу бўйича Миллий олимпия қўмитаси, бокс федерацияси томонидан спортчиларимизга бу борада тегишли тушунтиришлар олиб борилмоқда. 

Мана шу учта ҳолат дисквалификацияни келтириб чиқарди. Аммо бу унинг қонида допинг бор ёки мана шундай тақиқланган моддаларни истеъмол қилди дегани эмас. Бизнинг йигитларимиз ўзимизнинг палов ва қазиларимизни истеъмол қилиб ҳам рақибларини мағлуб этаверишади. Шу таомларимизнинг ўзи ҳам боксчиларимизга яхшигина куч бўлади. Шу сабабли ҳам ўзбек боксчилари допингга муҳтож бўлиб қолмаган ва бундан кейин ҳам муҳтож бўлмайди. Чунки, допинг ноқонуний эканлигини ва фойдасидан кўра зиёни катталигини жуда яхши биламиз. 

Бунинг профессионал боксга таъсири борми?

AIBAнинг антидопинг қоидалари ва профессионал боксники алоҳида тизим ҳисобланади. Проф боксда уларни ҳар бир жанг олдидан текширишади. У профессионал боксда тоза чиқмоқда ва фаолиятини давом эттираверади. Чунки, айтиб ўтилганидек, профессионал боксдан фарқли равишда ҳаваскор боксда мажбуриятлар кўп. 

Ҳозирда ушбу йўналишда Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан семинарлар ҳам ташкил этиб берилмоқда. Бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Боксчиларимизнинг ҳар бирига инглиз тилидан хабардор бўлган ходим бириктириб қўйилган. Бу федерациямиз раҳбарияти, шу жумладан шахсан Сакен Жетибаевич томонидан назорат қилиб борилмоқда. Миллий олимпия қўмитаси қошида ҳам бу борада ишчи гуруҳ тузилган. Назорат шу даражадаки, уларнинг қаерда бўлиши соат-соатигача назоратда", - деди Тўлқин Қиличев ушбу ҳолатга изоҳ берар экан.  

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
05 май 06:50:22
Uzback
Конидан бир марта олинганда Фуромацид деган модда чикибдию 3 марта борганида тополмаса 4 йил бермедию
   
05 май 06:50:54
Uzback
Uzback фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Конидан бир марта олинганда Фуромацид деган модда чикибдию 3 марта борганида тополмаса 4 йил бермедию
Фуромацид допинг хисобланади
   
04 май 20:01:29
Mironsho Jabborov
Yaxshi bolsa yaxshi bolib ketar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг