UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Мужибилло Турсунов WBC Гран-приси ярим финалида жанг қилди 0 18:45Раҳмоновнинг менежери: "Чемпионни кутишнинг иложи йўқ - ўзимизни эслатиб қўйишимиз керак" 0 18:24Ислам Махачев Брендан Алленнинг жангига қисқа муносабат билдирди 0 18:03Ўринбоевнинг қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди 0 17:42Умар Нурмагомедов: "Агар Ян Двалишвилини нокаут қила олмаса, Мераб уни хўрлаб ташлайди" 0 17:21Илия Топурия: "Аниқ сана йўқ, лекин бокс жангим албатта бўлади" 0 17:00"20 йил ичида бокс учун ҳеч нарса қилмадинг" — Уайт Хирнни кескин танқид қилди 0 16:39Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди 0 16:16Оскар де ла Хойя Дана Уайт ҳақида: "Бу тирмизаклар боксда барча нарсани ўзгартириб ташламоқчи" 0 15:51Хирн нима учун Кроуфорд - Эннис жанги ҳозир қизиқ эмаслигини айтди 0 15:28Генри Сехудо Пётр Ян Двалишвилини енгиш учун ягона имконият қандай эканлигини айтди 0 15:01Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди 0 14:38Эдди Хирн: "Мухлислар Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри жангига қизиқмоқда, Усик – Фьюрига эмас!" 0 14:16Фрэнк Уоррен: "Дюбуа ҳали жаҳон чемпиони бўлади, Усикдан учралган мағлубиятлар уни кучлироқ қилади" 0 13:55Умар Нурмагомедов: "Двалишвили йилнинг энг яхши жангчиси унвонига муносиб" 0

01 май 00:00
Янгиликлар

Бошқалар

Ҳамид Низамов (Khamid Nizamov): "Бодибилдинг билан шуғулланишни истаган ёшларга муҳим маслаҳатларим бор"

Сўнгги йилларда жаҳонда ва Ўзбекистонда бодибилдинг спорт тури жадаллик билан ривожланиб, оммалашиб бормоқда.

Ҳамюртимиз Михаил Волинкин жаҳонга машҳур "Arnold Classic" мусобақасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб шахсан Арнольд Шварценеггернинг эътибор тушганидан хабарингиз бор. Юртимизда ушбу спорт турига эътибор, камчилик ва ютуқлар ҳақида Бухоро вилояти бодибилдинг федерацияси раҳбари Ҳамид Низамов билан суҳбатлашдик.

Спорт устаси Ҳамид Низамов 1987 йил Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 2016 йилда Бухоро вилояти бодибилдинг федерацияси айнан Низамов бошчилигида ташкил этилган ва айни пайтда у федерация раҳбари ҳисобланади. Икки марта Ўзбекистон очиқ чемпионатида 1-ўринни олган. IFBB Осиё чемпионатида 5-ўринни эгаллаган. 2014 ва 2015 йилларда Марказий Осиё ва Қозоғистон чемпионатида Ҳамид Низамов тенгсиз бўлган.





- Бодибилдинг спорт тури билан қачондан буён шуғулланиб келаяпсиз?

- Бу спорт билан 2010 йилдан жиддий шуғулланишни бошлаганман.

- Нима учун айнан шу спорт турини танлагансиз?

- Ёшлигимдан соғлом турмуш тарзини, тўғри овқатланишни ўзимга одат қилганман. Бодибилдинг спорт тури шу нарсаларни ўзида мужассамлаштиргани учун яхши кўраман. Бодибилдинг сўзи таржимаси "тана тузилиши" деганидир. Эркак киши эркаклигидан келиб чиққан ҳолда гавдаси ва мушаклари бақувват бўлиши керак деб ҳисоблайман.


 


- Тажрибангиздан келиб чиқиб ёш бодибилдингчилар ёки шунчаки қоматига эътибор қилишни хоҳлаган ёшларга қандай маслаҳатлар берасиз?

- Биринчи берадиган маслаҳатим хоҳ у яқинда кириб келган спортчи бўлсин, хоҳ ўз устида ишламоқчи бўлган ҳаваскорлар бўлсин бу спорт тури билан мураббий ёрдамида шуғулланиш керак. Ўзбошимчалик қилиб ёки проффессионал бўлмаган одамларнинг гапига қулоқ солиб, тажриба бўлмаган мураббийлардан маслаҳат олишмасин. Ҳар бир босаётган қадамни тажрибали мураббийлардан сўраш керак. Кўпчилик бунга эътибор бермайди. Жуда кўплаб хатоларга йўл қўйишади. Бу хатолар эса соғлиққа салбий таъсир қилади. Бу қалтис спорт тури ҳисобланади. Ўзининг нозик жиҳатлари бор. Спортчилар қабул қиладиган маълум бир витаминлар бор, таомлари бор.

- Спортчилар учун соғлом таомланиш қанчалик муҳим?

- Бу нотўғри савол. Нафақат спортчилар, оддий одамлар учун ҳам тўғри овқатланиш муҳим. Исталган спорт вакилида тўғри овқатланиш рациони йўлга қўйилмаган бўлса натижаларга ёмон таъсир қилади. Биринчи навбатда қатъий режими бўлиши шарт. Соғлом овқатланиш жуда ҳам муҳим.

- Бухоро вилоятига бу спорт турига эътибор қанчалик? Қандай камчиликлар бор?

- Бухоро вилоятида мазкур спортга эътибор аввалгига қараганда ошиб бормоқда. Вилоятдан етарлича номдор спортчилар чиқишга улгурган. Ўзимни ҳам бир қанча шогирдларим бор. Бухоро вилоятида ёшлар орасида жуда ҳам яхши ривожланиб ва оммалашиб бормоқда. Камчиликлар деярли йўқ. Тошкент билан солиштирганда проффессионал тарзда шуғулланиш учун шароитларга эга бўлган, спорт инвентарлари билан тўлдирилган спорт комплекслари етарлича эмас.


 


- Бугунги кунда бодибилдинг бўйича Республика миқёсидаги мусобақалар қай тарзда ташкил этилади?

- Мусобақалар яхши, кўтарингки тарзда ташкил этилмоқда. Йилдан-йилга мусобақларнинг сифати ошяпти. Спортчилар сонида ҳам ўсиш бор. Пандемия ҳисобига мусобақалар сони кескин қисқариб кетди. Федерация мусобақаларни максимал даражада яхши ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

- Халқаро мусобақалардаги ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироклари ҳақида нималар дея оласиз?

- Халқаро мусобақаларда ўзбекистонлик бодибилдингчиларнинг охирги йилларда кўрсатаётган натижалари юқори баҳоланиб келмоқда. Михаил Волинкин деган спортчимиз бор. Ўзимнинг яқин укаларимдан бири. Халқаро турнирлардаги спортчимиз деганда айнан Волинкинни кўрсатсак бўлади. Чунки Осиё ва Жаҳон чемпионатларида, ҳатто "Arnold Classic" мусобақасида ҳам юртимиз байроғини баланд кўтариб келган. Шундан кейин ўзбек бодибилдинги ривожланиши янада кучайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг