UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

22 июн 16:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Муродов Флойд Мейвезер билан қандай танишгани ҳақида гапирди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер билан танишиб қолиши ҳақида гапириб берди.

"Негадир, менга катта шахслар тез-тез эътибор қаратиб туришади. Мен уларни ёнига бормасам ҳам. Масалан, Флойд Мейвезер. Биз у билан Прагада танишганмиз. Мен Флойд билан суратга тушишни ҳам сўрамаганман. Шунчаки, у ўзини қандай тутишини кузатиб турганман. Парвозимиз бекор бўлгандан сўнг, у билан танишиб қолганман. Мана беш, олти йилдан бери алоқа қилиб келамиз. У менинг қандай машқ қилишимни кўрганидан сўнг, сен аниқ энг зўри бўласан деб келади. Флойд менга Америкада яшашни ҳам таклиф қилган. Лекин, мен буни рад қилганман. 

Мени ижтимоий тармоқларда машхур бўлиб кетишимга ҳам Флойд сабаб бўлган. У билан ўтирганимизда, Флойд менга "суратингни менга жўнат" -деб қолди. У "мен сени юлдуз қиламан" деди. Икки кундан сўнг, машғулотларга келётганимда, телефоним шунчаки портлаб кетай деди. 56 минг обуначи қўшилган, ҳамма мен ҳақимда гапиряпти. Ҳаммаси шундай бўлганди", - деди Маҳмуд Муродов.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов UFC'да учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг