UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

06 сен 12:37
Янгиликлар

Кураш

6 сентябрь – Бутунжаҳон кураш куни!

Бугун ўзбек миллий кураши бутун дунё бўйлаб ўз байрамини нишонламоқда.

Бир неча йилдан буён ушбу сана норасмий байрам сифатида нишонлаб келинган бўлса, 2017 йилга келиб “6 сентябрь – кураш миллий спорт тури куни” сифатида расман тан олинди ва бу борада Президентимизнинг тегишли фармони имзоланди.

Миллий спортимиз бўлган кураш жаҳон узра ўз географиясини кенгайтириб бормоқда. Бугунги кунда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатида Миллий федерациялар ташкил қилинган. Ўз навбатида, миллий спортимиз ҳам тобора йирик комплекс мусобақалар дастуридан муқим ўрин олмоқда. Жумладан, 2017 йил Туркманистонда ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида мазкур спорт тури бўйича баҳслар ўтказилди. Бу йўлда барчамизнинг эзгу мақсадимиз, шубҳасиз, ўзбек миллий курашини Олимпия ўйинлари дастурига киритишдир.

Бугунги эпидемиологик даврда мазкур санани ўзига хос тарзда нишонлаш кўзда тутилган. Бу борада бугун Халқаро кураш федерацияси раҳбари Ҳайдар Фармон бошчилигида ZOOM платформаси орқали махсус байрам конференцияси ташкил қилиниши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг