UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Дэвис Кубоги. Бугун Норвегия - Ўзбекистон баҳси бошланади (Қуръа натижаси) 0 08:26ЕЛ. "Лестер" ва "Наполи" жанговар дуранг ўйнади. Ўзил "Фенербахче" таркибида гол урди ва бошқа натижалар 0 08:05Феттель ва Стролл 2022 йилги мавсумда "Астон Мартин"да қолишади 0 07:44Россиялик "Халк"нинг навбатдаги жанги ва рақиби маълум 0 07:23Волейбол. Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Ҳиндистон ўйини бўлиб ўтди 0 07:02ВИДЕО Конференциялар лигаси. "Рома" - ЦСКА 5:1, Шомуродовдан 2 та ассист! 0 21:32Морено ва Фигередо UFC 269 турнирида учинчи жангини ўтказишади 0 18:27ЎФА ташкилот раҳбариятига сайланиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини эълон қилди 0 18:02Жейк Пол Тайрон Вудли билан реванш жангини бекор қилди 0 17:39Эвандер Холифилд бир ойга жанглардан четлатилди 0 17:33Тошкент шаҳри каратэ бўйича Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилмоқда 0 17:16Тайсон Фьюри яна нечта жанг ўтказишини айтди 0 16:53Карикатура: "Бавария" "Барса" дарвозасига 3та гол урди 0 16:26Рафаэль Надаль: "Мен совринларим билан ёдда қолишни хоҳламайман. Мақсадим бошқа" 0 16:01Райан Гарcия: «Мен Жервонта Дэвисни мағлуб этардим, лекин у кучли рақиблар билан жанг қилишни хоҳламайди» 1

22 июл 15:17
Янгиликлар

Бокс/ММА, Эшкак эшиш

Асл ватанпарвар, ўзбекнинг мард ўғлони Мурод Хонтўраев ҳақида ёхуд ким кимдан айрилди

19 июль ўзбек спорти тарихида қора кун сифатида қолди.

Мамалакатимизнинг энг машхур спортчиларидан бири, Ўзбекистон ММА Ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокат туфайли вафот этди.


Қора кун

Воқеа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида марҳум бошқарувидаги “BМW Х5” aвтомашинасида рўй берган. Шу куни соат 11:30 ларда бир йўналишда ҳаракатланаётган “Lacetti” русумли автоулов билан тўқнашув натижасида Хонтўраев бошқарувидаги машина йўлдан чиқиб кетган ва спортчи воқеа жойида вафот этган. Бир кун ўтиб эса, Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Анарбоев ҳам бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Анарбоев шифохонага олиб борилган куни чуқур "кома" ҳолатида бўлган ва кейинроқ унинг "кома"дан чиққанлиги маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда мудхиш ҳодиса ҳақидаги турли видеолар, хабарлар тарқалди. Баъзи кимсалар бу воқеадан фойдаланиб турли миш-мишлар тарқатишга, бироздан сўнг гапларининг барчаси ёлғонлигини айтиб узр сўрашга ҳам улгурди. Мурод Хонтўраевнинг шогирди "авария" қандай бўлганини сўзлаб берди:

"Акамга ўзимга ишонгандек ишонардим. Биз ўз йўлимизда келаётган эдик, адашмасам "Lacetti" бизни қисиб қўйишга ҳаракат қилди. Кейин нима бўлганини билмайман. Шифохонада кўзимни очдим. Автоҳалокатда омон қолдим, акам эса бу ёруғ оламни тарк этдилар. Жойлари жаннатларда бўлсин. Одамлар ҳамма нарсаларни гапираверади. Мен битта нарсани айтишим мумкинки, Мурод акамдек инсон бошқа йўқ. Улар битта гап билан юракларни забт этардилар",- деди Анарбоев

Биз унинг тезроқ соғайиб оиласи бағрига қайтишига тилакдошмиз. Энди эса, бу дунёни жуда ёш тарк этган, кўплаб ўзбек йигитлари учун мардлик рамзига айланган Мурод Хонтўраев ҳақида тўхталамиз.


Ошпазнинг чемпион ўғли

Қаҳрамонимиз 1987 йил 4 июлдаТошкент шаҳрида ошпаз ва уй бекаси оиласида дунёга келган. Бу ҳақда спортчи кўплаб интервьюларида гапирган. Оддий ошпазнинг фарзанди ҳам чемпион бўлиши, ҳамма нарса ҳаракатга боғлиқлиги тўғрисида ёшларга маслаҳатлар берган:

“Дадам бутун умр ошпаз бўлганлар, онам уй бекаси. Биз биринчи ўринларни олиб юрибмизку. Менга сен бу ўринни оламайсан, бойнинг ўғли олади деб айтишмаган. Шунча чемпионларни танийман, ҳаммаси оддий оиладан. Бой оиладан ҳам бор чемпионлар, оиласи ҳам бой, ўзи ҳам кучли”, - дея ёшлар орасида шаклланган айрим негатив фикрларга муносабат билдирган эди Хонтўраев.

У илк бор спорт залига беш ёшида борган. “Ўшанда тахминан 5 ёшда эдим. Тишим оғриган, шунда дадам мени стамотологга олиб борганлар ва агар йиғламасанг сени каратэга олиб бораман дегандилар. Оғриқ жонимдан ўтиб кетган, лекин йиғламаганман, чидаганман. Шу тариқа илк бор каратэга борганман”, - дея хотирлайди отаси илк мураббийи бўлганини таъкидлар экан спортчи.


Шов-шувлар орасидаги Хонтўраев ва мардлик

Кейинчалик қўл жанги, кикбоксинг ва универсал жанг бўйича ҳам юксак натижаларга эришди. Сиз унинг жангларини кўргансиз, рақиблари ҳақида ҳам етарли маълумотларга эгасиз. Мурод Хонтўраевнинг атрофидаги шов-шувлар ҳеч қачон тин олмаган. Хонтўраев айни машхурлик чўққисига чиққан кезларда юртимизда аралаш жанг санъатларига эътибор жуда паст эди. Айни шу сабабдан кўплаб яккакурашчиларимиз бошқа давлатларда фаолият олиб борган. Шунга ўхшаш ҳолат Хонтўраев билан ҳам бўлган. Сочида бўлиб ўтган “League S-70” турнирида россиялик Евгений Ерохинни нокаутга учратган ҳамюртимиз Қозоғистон байроғи остида жанг қилган. Россия Президенти Владимир Путин ҳамда Қозоғистон давлат раҳбари Назарбоев кечани бевосита аренанинг ўзидан томоша қилган. Жангдан кейин Назарбоев спортчимизга омад тилагани ва Хонтўраев Қозоғистон байроғи остида жанг қилгани жуда кўплаб танқидларга сабаб бўлган. Журналистлардан бири шундай сиёсий шахсларнинг кўз ўнгида жанг қилдингиз, бу ҳам бир бахт деганида, “Бу мен учун бахт эмас, мен россиялик ёки қозоғистонлик бўлганимда бу менга бахт бўларди. Мен ўз Президентимнинг кўз олдида жанг қилсам, ана шу менга бахт бўлади”, - деб жавоб берган эди “Осиё айиғи”.

Унинг атрофидаги шов-шувлардан бири “кўча жанги” ортидан қамалгани, кейинчалик яна қайта пичоқланганидир. Иккинчи бор унга ҳужум уюштирилганидан кейинг судда жабрланувчи Хонтўраев айбланувчиларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини маълум қилган, суддан уларнинг жазоси енгиллаштирилишини сўраган. Айнан шу жиҳат унинг мардлигига яна бир далилдир. Мардлик ҳақида сўз борганда Юрий Просенкога учралган мағлубият тўғрисидаги фикрларини эслатиб ўтишни жоиз топдик:

“Авалло, бу - спорт. Шундай экан бундай натижалар бўлиб туриши мумкин. Жангдан бир кун аввал тана ҳароратим 39 даражага чиқиб кетди. Дори-дармон, укол қилиб жангга қадар тикланишга улгурдим. Лекин барибир куч-қувватим мукаммал даражада эмасди. Бу билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Ютқаздимми, демак тан олиш керак. Ушбу фикрларни илгари сурганимга сабаб, ўша куни имкониятим даражасида жанг олиб боролмаганимни изоҳламоқчиман холос”.

Жанг майдонида енгилган, бироқ ҳаётда ютқазмаган жангчи 

Кейинчалик спортчи “кўча ишлари”дан четлашиб, мамлакатимизда ММА спортининг ривожига ҳисса қўша бошлади. Шу тариқа спортчилик фаолиятига ҳам қайсидир маънода якун ясалгандек бўлди. ММА чимизга Bellator, UFC’дан таклифлар бўлгани, бироқ рад жавоби берилганидан хабарингиз бор. Бунга сабаб қилиб эса ҳаётда спортдан бошқа ишлари ҳам борлиги кўрсатган. Хонтўраевнинг “қўли очиқ” инсон эканлиги сир эмасди. Бу борада намуна қилиб кўрсатса арзийдиган шахс. Унинг ўзини тутиши, гаплари, амалларига эътибор берар эканмиз ватанпарварлик, мардлик қандай бўлиши кераклигини тушуна бошлаймиз. Бошидан кечирганлари эса фикрларини яна чарҳлаганига гувоҳ бўламиз.

“Мен ҳаёт йўлимда ҳеч қачон ютқазмаганман. Мен билан бўлган ҳар бир муаммоли вазият - мен учун ютуқ. Ҳар қандай кўнгилсизликнинг яхши томонини топиб кетаман”, - дерди ҳар нарсадан ҳикмат қидирган инсон.

Жангчининг жанг майдонига киришидан мақсади бўлади. Кимдир пул учун, кимдир машхурлик учун, яна кимдир қон учун. Мурод Хонтўраевда умуман бошқа мақсад бор:

“Мен жангга пул учун чиқмайман. Камарларим, ютуқларимни, бу натижаларга қандай машаққат билан эришганимни фарзандларимга кўрсатиш учун жанг қиламан. Камарлар менга бошқа ҳеч нарса қилиб бермайди, қорнимни тўйдирмайди. Қозонга солса шўрва бўлмайди”.


Ким кимдан айрилди?

Ўша мудҳиш кундан буён ижтимоий тармоқлар Мурод Хонтўраевнинг суратларию, видеолари билан тўлиб тошди. Спорт оиласи чин маънода қайғуга ботди. Шогирдлари, у яхшилик қилган инсонлар, умуман Мурод Хонтўраев номини билган барча-барча унинг ҳаққига дуо қилди. Мард эди, қўли очиқ эди, самимий эди, мотиватор эди, юраги шерникидек эди, яхшиликларини унутмаймиз. Шу каби илиқ фикрлар. Аслида ҳар биримиз ўзимдан яхши ном қолдириш учун яшаймиз. Билдимки, Хонтўраев бу ишни аъло даражада уддалаган.

“Биринчи жангимда октагонга чиққанимда жуда қўрққанман. Киришим билан эшикни қаттиқ ёпишган. Нима бўлар экан деб ўйлаганман. Кейин сал олдинга борсам рефери қўли билан ортга юр ишорасини қилган. Ўшанда октагондан чиқиб кет деяпти деб жуда хурсанд бўлганман”, - дея кулиб эслайди илк жангини Мурод Хонтўраев. Ўша жангда у ҳозирги кунда UFC’да фаолият олиб бораётган Иоан Куцелабага қарши курашган эди. Тўқнашув илк дақиқадаёқ ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланган. Куцелаба собиқ рақибининг вафотини эшитиб Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали марҳумнинг яқинларига тазия изҳор қилди.

Тўғриси, бу қўрқув ҳақида эшитиб наҳотки, жангчилар ҳам қўрқса деб ўйлагандим… Яна бир қўрқув бор эдики, унга мағлуб бўлди…

Марҳум фарзандларини ҳам спорт ичида тарбиялаётган эди. Унинг 3 нафар ўғил фарзанди бор. Интервьюларининг бирида ўлимдан қўрқиши, аслида ўлимдан эмас, агар у ўлса фарзандлари, ота-онасига у берган эътибор ва меҳрни ҳеч ким беролмаслигидан қўрқишини айтган эди. 3 фарзанд отасиз, бир оила суянчиқсиз, ота-она фарзандсиз, ўзбек спорти эса бир мард ўғлонисиз қолди…


Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
22 июл 15:25:37
Sarvar Ismoilov
Ta'sirli maqola bo'libdi,
Xonto'rayevning yaqinlariga sabr tilaymiz. Ajoyib inson edi joylari jannatdab bo'lsin
+1   
22 июл 19:44:48
Liverpool&YNWA
Maqola uchun Rahmat.To'g'risi juda achindim.
+1   
22 июл 16:59:41
Axmed Shermirzayev
Bu insonni yaqindan bilmasamda tanish bo'lmasamda bilmadim nimaga yaqin dustimni yo'qotgandek yuragim siqilib qoldi Oxirati obod bo'lsin Alloh raxmatiga olsin oilasiga sabir tilayman
+1   
22 июл 16:24:51
Abduvakhob Mutalipov
Bu dunyoda qilgan amallari u dunyoda
o'zlariga soyabon bo'lsin Amin!
   
23 июл 12:36:50
Shuhrat Rajmonov
Xaqiqatdan mard inson edi.
   
22 июл 15:58:32
Sanat Adambayev
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг