23 ноя 09:30
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашевнинг эҳтимолий рақиби маълум
Шоҳжаҳон Эргашев (20-0, 18 КО) шу куни "ZO`R TV" павильонида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасининг марказий жангида рингга кўтарилди. Ушбу оқшом бевосита жонли эфирда "ZO`R TV" телеканалида трансляция қилинади.
Катта эҳтимол билан Шоҳжаҳоннинг рақиби Жанубий Африка Республикаси боксчиси Принц Дломо (26-11-1) бўлади. Дломо проф рингда 26 та жанг ўтказган бўлиб, 14 ғалаба, 11 мағлубият ва 1 та дуранг натижа қайд этган. Рақибларини 5 та жангда нокаутга учратган, ўзи ҳам 3 бор шундай вазиятга тушиб қолган.
Шоҳжаҳон Эргашев бўлажак жангига америкалик мураббий Эмануэл Стюард қўл остида Тошкентда тайёргарлик кўряпти. Принц Дломо охирги жангни шу йилнинг 13 ноябрь куни Россиянинг Новосибирск шаҳрида беларуслик Даугалявецга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди. Тез орада Шоҳжаҳоннинг рақиби ҳақида расмий маълумот эълон қилинади.
Фикрлар