UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда 0 16:55Исроил Мадримовнинг кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиб ўтиши айтилди 0 16:28Европа Кубоги. Бешта медаль билан 44 давлат орасида иккинчи бўлдик! 0 15:57Қишки Олимпиада. Даниил Ейбог саралашдан муваффақиятли ўтди 0 15:32Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди 0 15:20Милан ва Кортина-2026. Медет Назаров слалом дастуридаги илк уринишини амалга оширди 0 15:08Отабек Умаров Кувайтда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгашининг Ижроия қўмитаси йиғилишида қатнашди 0 14:33Енгил атлетикачиларимиз халқаро турнирда 4 та медалга сазовор бўлишди 0 13:59Тошкентда беш давлат ўсмир дзюдочилари иштирокида халқаро мағшулотлар бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:17Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди 0 12:48Олимпиада: Бугун Медет Назаров ва Даниил Ейбог навбатдаги дастурларда стартга чиқишади 0 12:12Баҳодир Жалолов Дмитрий Бивол билан бирга Қирғизистонда машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 11:30Дмитрий Бивол ўзини янги вазн тоифасида синаб кўрмоқчи 0 10:52Ўзбекистонлик уч нафар боксчи Дана Уайт раҳбарлигидаги Zuffa Boxing Лигаси билан шартнома имзолади 0 10:12Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози 0

27 фев 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 202 турнирининг барча натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

Эътиборингизга UFC Fight Night 202 турнирининг барча натижаларини ҳавола этамиз. Оқшомнинг марказий жангида Ислам Махачев америкалик Бобби Гринни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратди. Бу россиялик аралаш яккакураш устасининг қаторасига қозонган ўнинчи ғалабаси бўлди. 

UFC Fight Night 202 турнирининг муҳимлиги жиҳатидан иккинчи жангида ўрта вазн тоифаси вакили, латвиялик Миша Циркунов бразилиялик Веллингтон Турманга иккинчи раундда техник нокаут билан ютқазди. Бу унинг кетма-кет қабул қилиб олган учинчи мағлубияти бўлди. Аслида Циркунов бугунги жангида Маҳмуд Мурадовга қарши октагонга чиқиши лозим эди. Лекин ҳамюртимиз қўлидан жароҳат олгани учун Мишанинг рақиби ўзгарганди. 

Яна бир россиялик спортчи Арман Царукян испаниялик Йоэль Альваерсни иккинчи раундда худди Ислам каби партердаги жавобсиз зарбалар эвазига мағлуб этди. Яримоғир вазнда AMC Fight Nights промоушени чемпиони Армен Петросян ҳакамларнинг қарори билан Грегори Родригесдан устун келди.

Шунингдек, бугунги оқшомда Игнасио Бахамондес, Террэнс МакКинни, Рамиз Брахимай, Присцила Кечоейра, Жосиэн Нунес, Жонатан Мартинез ва Карлос Эрнандес навбатдаги ғалабаларини тантана қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг