UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гейбл Стивсон UFC'даги кейинги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум 0 19:58Мексика Мустақиллигига бағишланган UFC турнирининг марказий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:33Крикетчиларимизга замонавий спорт анжомлари топширилди + ФОТО 0 19:05Фабио Каннаваро: "Терма жамоани ёшартириш ишларини олиб борамиз" 0 18:12Али Абдель-Азиз Махачев — Гарри жанги бўйича қатъий тахмин билдирди 0 17:30Расман! Octagon League Тошкентдаги кейинги турнири ва унинг марказий жангини эълон қилди (ПОСТЕР) 0 16:59Чимаев, Темиров, Волкановски ва бошқалар. UFC 333 турнирида кимлар жанг қилиши мумкин? 0 16:21Каннаваро: "Жудаям кучли топ терма жамоа билан музокара олиб боряпмиз" 0 15:40Canadian Open. Винус Уильямсдан ўтган Камилла Рахимова дунёнинг 36-ракеткасини ҳам таслим этди 0 15:07Богдан Гусков Ян Блаховични нокаутга учратган спортчини жангга чорлади 0 14:33"У етарлича иш қилди". Махачев UFC чемпиони фаолиятини якунлаши кераклиги ҳақида гапирди 0 13:00Инфантинонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган беш асосий номзод айтилди. Улар орасида икки осиёлик ҳам бор! 0 12:24Брок Леснар фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 11:57Мураббий Ислам Махачевнинг яна неча йил жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 11:23Итаума — Хргович жанги ғолибини нима кутаётгани айтилди 0

04 мар 08:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ UFC чемпиони қолган умрини қамоқда ўтказиши мумкин

Теглар :  Кейн ВеласкесUFC
Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Кейн Веласкеснинг умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши кутилмоқда.

Уч кун олдин фарзандига нопок муносабатда бўлган шахсга нисбатан зўравонлик қилишга уринган америкалик жангчига 10 та айблов қўйилди. Хусусан, қотилликка уриниш, агар у айбдор деб топилса, камида 20 йилдан то умрининг охиригача панжара ортида қолиши мумкин.

Полиция ҳисоботига кўра, Веласкес айбланувчи Гарри Южин Гулартени қувиб, унинг машинасига зарба берган, кейин эса унга 40-калибрли тўппончасидан ўқ узган. Ўқ Гулартенинг 63 ёшли ўгай отаси Пол Бендернинг тана ва қўл қисмини яралаган. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Гарри Южин Гуларте машинада бўлган учинчи шахс — яъни онаси каби жароҳатланмаган.

"Фожиа шундаки, жаноб Веласкес адолатни ўз қўлига олишга қарор қилиб, жамоатчилик ва машинадагиларни хавф остига қўйди. Бу зўравонлик унинг оиласига янада кўпроқ азоб-уқубатларни келтириб чиқаради", - деди Санта Клара округи прокурори Жефф Розен.

Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни онаси билан хусусий болалар боғчасига эгалик қилувчи Гарри Южин Гуларте "14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан одобсиз ва нопок хатти-ҳаракатлар"да айбланган, аммо прокурорнинг эътирозларига қарамай, у гаров пулини тўлаб озод қилинди. Шундан сўнг Веласкес жиноятчини ўзи жазолашга қарор қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг