UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

11 июл 09:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ойбек Мамазулунов: “АРВ “оёғим”дан ушлаб турибди”

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича халқаро турнирда ҳамюртларимиз умумжаоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни банд этишди.

Ўнта вазн тоифасида ўтган мусобақада юртимиз шарафини Тошкент ва Андижон вилоятилик асосан иккинчи ва учинчи рақамли 9 нафар чарм қўлқоп усталаримиз ҳимоя қилишди. Польша, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 100 га яқин боксчилар иштирок этган мусобақада - 49 килограмм вазн тоифасида таркибдан ўрин олган ҳамюртимиз Ҳасанбой Латибохунов финал учрашувида мезбонлар вакили Дониёр Серикни мағлуб этиб, олтин медалга эга бўлди.

Ойбек Мамазулунов ва Ферузбек Матисаевларга кумуш медал насиб этди. Ҳар икки боксчимиз ҳам мусобақа мезбонлари билан финалда куч синашишди.

Ҳамюртларимиздан Анвар Рўзиқулов, Равшан Умрзоқов, Алишер Ҳабибуллаев, Жаҳонгир Турсунбоев ва Икром Саидов шохсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди. Биз анчадан бери катта рингда кўриниш бермаётган жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Ойбек Мамазулуновнинг фиклари билан қизиқдик.

- Финалда ютқазганим йўқ. Ҳакамлар мезбонга очиқдан-очиқ ён босишди, -деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Ойбек Мамазулунов. – Бундан унчалик ҳам хафа эмасман. Мен учун бу турнирда натижадан ҳам кўра ўзимни спорт формамни текшириб олиш муҳим эди. Шу боис ўз ҳисобимдан бўлса ҳам Атирауга бордим. (Мусобақани бевосита кузатган мураббий Маҳмуд Хўжаев ҳам Ойбек финалда мезбон Шоймурод Ҳусаиновни катта босим устида  ушлаб ютганини тасдиқлади. Бироқ, тўрт нафар Қозоғистон ва бир нафар тожикистонлик ҳакамлар 2:1 ҳисобида Ҳусаиновга ғалабани берган.

- Нимага анчадан буён  мусобақаларда иштирок этмаяпсиз?

- Сўнгги бор ўтган йил охирида Самарқанддаги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этгандим. Шундан буён мусобақаларга чиқмадим. Бироз дам олдим. 16 йилдан буён илк бор таътил қилдим.

- Сизни профессионал боксга  ўтиб кетмоқда дея эшитгандик?

- Очиғи, бокси ривожланган хорижий давлатлардан яхши таклифлар бўляпти. Бироқ, АИБАнинг  ярим профессонал йўналиши АРВ билан шартномам бор. 2013 йилдан шу йилнинг декабрича тузилган. Шу мени “оёғим”дан ушлаб турибди. Бўлмаса ҳозир профессоналда тушаётган бўлармидим.

- Ҳозирда АРВ мавсуми тугади. Шундан келиб чиқиб, шартномани эртароқ бекор қилса бўлмайдими?

-  Айтишларича, бундай йўл тутсак жарима тўлашга тўғри келар экан.

- Олимпия ўйинларидан қандай натижалар кутяпсиз?

- Албатта, олтин, шунингдек, кумуш ва бронза медаллари бўлишига ишонаман.  Спортчиларимиз, федерация раҳбарияти жуда  катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Бу шубҳасиз, Риода ўз натижасини беради. Аммо, ким чемпион бўлишини аниқ айта олмайман. Термадаги ҳамма болалар ҳам кучли. Кимга омад кулиб боқса, ўша ғолиб бўлади. 

Улуғбек Ҳакимжонов суҳбатлашди, ўз мухбиримиз

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг