UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

29 ноя 17:33
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

Канело Мессини жазолашга қарор қилди. Нима учун Лео Мексика байроғига ҳурматсизлик қилди?

Қатарда футбол бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақада майдондан ташқари кескин можаролар бўлиб ўтмоқда. Аргентина терма жамоасининг асосий юлдузи Лионель Месси Мексика терма жамоаси билан муваффақиятли ўйиндан сўнг (2:0) кутилмаганда кўплаб мексикаликларнинг, шу жумладан таниқли боксчи ва супер ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альвареснинг ғазабига сабаб бўлди.

Гап Месси ажойиб ўйин ўтказгани ҳақида эмас. Муаммо Лионель ғалаба қозонганидан кейин кийиниш хонасида ўзини тутишида бўлди. Оммавий ахборот воситаларида Мессининг ерда ётган Мексика терма жамоаси футболкасини оёғи билан босиб олган видеоси тарқалиб кетди. Бу даражадаги ҳурматсизлик Аргентина терма жамоаси ҳужумчисини танқид қилган Сауль Альвареснинг кескин норозилигига сабаб бўлди. 

"Месси мен билан учрашиб қолмаслик учун Яратганга илтижо қилсин! Мессининг футболка ва байроғимиз билан пол артаётганини кўрдингизми? Аргентина Мексикани ҳурмат қилган бўлса, биз ҳам Аргентинани шундай ҳурмат қилишимиз керак! Мен Аргентина ҳақида гапирмаяпман, Месси ва унинг қилган ишлари ҳақида гапиряпман. Мексика футболкаси полда экан, бу биз учун ҳақорат", - деб ёзади Альварес ижтимоий тармоқларда.

Албатта, Канело айтган ишларини амалда Мессига қилиши ҳақиқатдан бироз узоқ. Мексикалик боксчи анча жаҳлдор, лекин айни пайтда у жуда ақлли йигит ҳам. У афсонавий футболчига ҳужум қилса, нима бўлишини яхши тушунади. Бироқ, Канелони ҳурмат қилсак арзийди. У ҳар доим ўз мамлакатини ҳимоя қилишга тайёр ва ўзига нисбатан ҳар қандай адолатсизликка жиддий муносабат билдиради. Бошқа томондан, Альварес ортиқча ҳиссиётга берилган бўлиши мумкин. Балки, Месси ҳеч кимни хафа қилишни хоҳламагандир. Ғалабадан сўнг хурсандчилик пайтида у футболкани бехосдан босган бўлиши мумкин.

Шунингдек, Серхио Агуэро ва Сеск Фабрегас аллақачон Мессини ёнини олиб чиқишган. Улар кийиниш хоналарида баъзида нима содир бўлишини жуда яхши биладиган икки ажойиб футболчи ҳисобланади.

"Жаноб Канело, узр сўрайдиган ҳеч нарса кўрмаяпман, лекин сиз футбол кийим алмаштириш хоналарида нима содир бўлишини аниқ билмайсиз. Футболкалар ўйиндан кейин доимо ерда ётади. Агар яхшилаб эътибор бериб қарасангиз Месси бутсасини ечмоқчи бўлиб, тасодифан формага босиб кетганини кўришингиз мумкин", - деб ёзади Агуэро ижтимоий тармоқларда.

"Сен уни танимайсан ва ўйиндан кейин кийиниш хонасида нима бўлишини билмайсан. Барча футболкалар, ҳатто биз кийган футболкалар ҳам полга ташланади. Шундан сўнг улар ювилади. Ҳаттоки муҳим ғалабани нишонлаётганингда ҳам шундай бўлади", - деди Фабрегас.

Хўш! Сиз футболчиларнинг фикрига қўшиласизми?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
29 ноя 20:08:02
CHELSEA2211
Uchchala sini ham gazini berib qoʻy... Kanello aniq yoʻq qiladi uchalasini ham, uchratib qolsa...
+1   
29 ноя 19:43:29
Boks
Aguero va fabregasga qoshilmayman alvares haq
   
29 ноя 23:06:12
ВОХИДЖОН FC BARSA
Савол нотури берилди бутда хакикатга тик карасак хамма кийим алмаштириш хонасида шунака ахвол бутда пашадан фил ясаш керакмас алварес проста мексикани юутганига ачишвоти и админ жаноблари саволизга раналдони мухлислари мессини ишни коралаб алваресникни огзига олишга таер туради лекин холис каралса бутда жа этадиган даражада мас
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг