23 авг 19:05
Янгиликлар
Абдуғофуров тарозидан ўтди, у рақибидан деярли 4 кг енгил чиқди + ФОТО
Кечанинг асосий жангида россиялик Сергей Ковалёв британиялик Энтони Ярдга қарши WBO камари учун жанг қилади.
Мазкур бокс оқшоми доирасида шунингдек ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров россиялик Гасан Гасановга қарши жанг қилади.
Бугун боксчилар эртанги жанг олдидан тарозига чиқишди. Унга кўра, ҳамюртимиз 79, 75 кг тош босди. Гасан Гасанов эса 83,7 кг вазн кўрсатди. Ҳамюртимиз эртанги баҳс олдидан рақибидан деярли 4 кг енгил чиқди.
Эслатиб ўтамиз, жанг 10 раунддан иборат бўлади.
Маълумот учун, Азизбек Абдуғофуров шу кунгача проф боксда 12 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 4 тасида у рақибларини нокаутга учратган. Гасанов эса бунгача 25 маротаба жанг қилиб, уларнинг 16 тасида ғалаба қозонган (13 та нокаут). 8 маротаба мағлуб бўлган (7 та нокаут) ва яна 1 та дурангга эришган.
Фикрлар