UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0 15:19"Барселона" Жерар Мартин бўйича қарор қабул қилди 0 14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0

21 фев 15:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдулҳай Шораҳматов: "Мусобақада ЖЧ финалчисини мағлуб этдим, финалда эса..."

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Болгариядаги халқаро турнирда қатнашиб, бугун юртимизга қайтиб келишгани ҳақида хабар бергандик.

Терма жамоамиз аъзоси Абдулҳай Шораҳматов ушбу мусобақа якунлари ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Болгариядаги "Странджа" халқаро мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгалладик.

Турнир давомида Швеция ва Италиядан ташриф буюрган рақибларни мағлуб этиб, чорак финалгача етиб бордим. Чорак финалда эса жаҳон чемпионати финалчиси, икки карра Американинг икки карра чемпиони Раган Дакка қарши жанг ўтказдим. Баҳс қийин кечган бўлсада, якунда ҳамюртларимизнинг дуоларини ҳис қилиб турдим ва ғалаба қозондим. Ярим финалда эса Европа ўйинлари ғолиби, уч карра Россия чемпиони Бахназар Назировга қарши рингга чиқдим. Жангда мураббийларимнинг кўрсатмаси эвазига ғолиб бўлдим. Финалда эса ҳамюртим Миразиз Мирзаҳалилов билан жанг ўтказдим. Биз чиройли бокс намойиш этдик. Бир-биримизнинг услубимизни билганимиз учун, очиқ жанг бўлгани йўқ. Якунда ҳакамлар унинг ғалабасини қайд этишди. Мен албатта бундан ажабландим, рақибим ҳам ҳайрон қолган бўлса ажаб эмас.

Қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Келгуси жангларда ҳам байроғимиз баландларга кўтарилишини, мадҳиямиз доимо жаранглаб туришига ўз ҳиссамизни қўшишдан чарчамайлик", - деди Абдулҳай Шораҳматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 фев 07:34:47
KING RING
Jang ajoyib tarzda oʻtdi. Miraziz haqli ravishda gʻalaba qozondi. Avvallari Abdulhay Toshkentda boʻlgani uchun unga yon bosishardi. Miraziz boshidan jarohat olgan edi birinchi jangida. Shunday boʻlsada toʻrtta raqibini yengdi
   
21 фев 21:37:33
Boks muhlisi
Abdulhay Yutgan edi ,u yahwiroq formada u boriwga haqliroq
   
21 фев 17:01:58
Dilshot Solihov
To'ri takitladingiz ikalasigayam gap yo'q afsuski 50 kundan keyin osiyo chimpiyanatiga bittasi bormidi.
   
21 фев 16:08:57
Bek
Икаласиям хеч бир жиҳатдар бири биридан қолишмайдиган боксчилар.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг