UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0

07 мар 12:33
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторов муддатидан аввал чемпион бўлган Прага турнирининг 8-тур натижалари ҳамда 9-тур жуфтликлари

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague International Chess Festival" турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 10 нафар гроссмейстери қатнашаётган ушбу нуфузли мусобақада Нодирбек Абдусатторов (2744) ҳам муваффақиятли одимламоқда. Кеча ҳамюртимиз 8-турда ўзининг энг яқин таъқибчиси, эронлик Парҳам Мақсудлуни мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал мусобақа чемпионига айланган эди. 

Ёш гроссмейстеримиз 8 имкониятдан 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Сўнгги тур олдидан унинг таъқибчилари Тай Нгуэн, Парҳам Мақсудлу ва Рамешбабу Праггнанагдҳа 4,5 тадан очкога эга. Бугун Нодирбек сўнгги 9-турда қора доналарда Ричард Раппорт (Руминия, 2717)га қарши баҳс олиб боради. 


"Prague International Chess Festival". 8-тур натижалари:

Давид Навара (Чехия, 2667) - Таи Даи Ван Нгуен (Чехия, 2630) - 1/2:1/2

Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон, 2747) - Ричард Раппорт (Руминия, 2717) - 1/2:1/2

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2715) - 1:0

Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) - Винсент Кеймер (Германия, 2738) - 1:0 

Матеуж Бартел (Польша, 2660) - Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) - 1/2:1/2 


"Prague International Chess Festival". Сўнгги 9-тур жуфтликлари:

Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) - Давид Навара (Чехия, 2667)

Винсент Кеймер (Германия, 2738) - Матеуж Бартел (Польша, 2660) 

Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2715) - Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2743)     

Ричард Раппорт (Руминия, 2717) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) 

Таи Даи Ван Нгуен (Чехия, 2630) - Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон, 2747)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг