UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

13 окт 13:35
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторов ва Синдаров жамоалари чемпионлик баҳсида 500 000 доллар тақдири ҳал бўлди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича нуфузли Global Chess League 2024 турнири ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ долларини ташкил қилган мусобақада таркибига жами 36 нафар машҳур гроссмейстерни жамлаган 6 та жамоа бош соврин учун баҳс олиб борди. Кеча ушбу турнирда ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилди. 

Қувонарлиси, Global Chess League 2024 бош соврини учун Нодирбек Абдусатторовнинг Alaskan Knights жамоаси Жавоҳир Синдаров ўйнаётган Triveni Continental Kings жамоасига қарши баҳс олиб борди. Triveni Continental Kings жамоаси биринчи учрашувда 9-7, иккинчи баҳсда эса 13:7 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланди. 

Шу тариқа, Жавоҳир Синдаров Triveni Continental Kings жамоаси билан бирга мусобақа бош соврини ҳамда 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Нодирбек Абдусатторов ва Alaskan Knights жамоаси 250 минг долларга эга чиқди. 

PBG Alaskan Knights жамоаси таркиби: Аниш Гири (Нидерландия), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон), Тань Чжунъи (Хитой), Алина Кашлинская (Польша), Ниҳал Сарин (Ҳиндистон)

Triveni Continental Kings жамоаси таркиби: Алиреза Фирузжа (Франция), Вей Йи (Хитой), Теймур Ражабов (Озарбайжон), Александра Костенюк (Швейцария), Валентина Гунина (Россия), Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг