UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

29 дек 12:29
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторовдан ташқари Карлсенни яна бир ёш шахматчимиз таслим этган

Хабарингиз бор, кеча Польшанинг Варшава шаҳрида ўтказилаётган рапид ва блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионатида рапид баҳслари ўз якунига етди.

Абдусатторов 10-партияда амалдаги жаҳон тожи эгаси Магнус Карлсенга қарши оқ доналарда ҳаракат қилиб, рақибини мағлуб этди ва якунда рапид бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Магнус Карлсен чемпионатдаги ягона мағлубиятини айнан Абдусатторовдан қабул қилиб олди. 

Магнус Карлсен илк бор ўзбекистонлик шахматчига мағлуб бўлаётгани йўқ. У 2018 йил Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида ҳам ўзбекистонлик ёш гроссмейстерга ютқазган эди. 

Ўшанда рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 2-турида 16 ёшли Шамсиддин Воҳидов Магнус Карлсенни шов-шувли тарзда мағлуб этган эди. Карлсен икки ёш шахматчимизга ҳам рапидда мағлуб бўлди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
29 дек 13:06:33
Jurabek Nurmatov
Нуқул Узбеклар Карлсонни орқасидаги паррагини синдириб ташайверган еканда)))) (мултик қахрамони есимга тушиб кетди)
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг