UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

25 окт 11:37
Янгиликлар

Дзюдо

Абу-Даби. Дзюдочиларимиз иккинчи кун баҳсларини муваффақиятли бошлашди

Хабар берганимиздек, шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Бугун нуфузли мусобақанинг иккинчи куни жами 4 та (аёллар 2 та, эркаклар 2 та) вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бугун 4 нафар дзюдочимиз ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда. 

Бироз аввал -73 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев илк давра учрашувида албаниялик Жон Вренози, -81 кг вазндаги вакилимиз Шарофиддин Болтабоев аргентиналик Томас Моралесни мағлубиятга учратди. 

Ушбу вазндаги яна бир ҳамюртимиз Камолиддин Расулов эса биринчи даврада анча тажрибали рақиб, бельгиялик Сами Шушидан устун келди. Бироздан сўнг -70 кг вазндаги дзюдочимиз Гулноза Матниязова испаниялик Мария Бернабеуга қарши татамига чиқади.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг