UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

26 окт 11:13
Янгиликлар

Дзюдо

Абу-Даби. Иккинчи кун қаҳрамонлари, улар орасида Ҳикматуллоҳ Тўраев ҳам бор!

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг иккинчи куни жами 4 та (аёллар 2 та, эркаклар 2 та) вазн тоифасида медаллар ҳамда Олимпиаданинг муҳим рейтинг очколари учун беллашувлар ўтказилди.  

Қувонарлиси, -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган дзюдочимиз Ҳикматуллоҳ Тўраев мусобақанинг бронза медали ҳамда 500 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди. 

Шу тариқа, ҳамюртимиз ўзининг "Катта Дубулға" турнирларидаги илк медалига эга чиқди. Унинг бронза медали учун кечган баҳсдаги рақиби Олимпиаданинг бронза медали совриндори Дирк Ван Тичельт эди. Ҳикматуллоҳ тажрибали ва номдор рақибини вазари баҳоси эвазига енгди. Шу билан бирга Тўраев Токио-2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам ўзиники қилиб олди.    

Иккинчи кун қаҳрамонлари:

Аёллар

-63 кг вазн тоифаси

1. Тина Трстеняк (Словения)

2. Мейлин Карвахал Дел Торо (Куба)

3. Кетлейн Куадрос (Бразилия)

3. Жун Ксиа Янг (Хитой)

-70 кг вазн тоифаси

1. Ким Поллинг (Голландия)

2. Санне Ван Дийк (Голландия)

3. Микаэла Поллерес (Австрия)

3. Элвисмар Родригес (Венесуэла)

Эркаклар

-73 кг вазн тоифаси

1. Билал Килоглу (Туркия)

2. Артур Маргелидон (Канада)

3. Игор Вандтке (Германия)

3. Ҳикматуллоҳ Тўраев (ЎЗбекистон)


-81 кг вазн тоифаси

1. Ли Жин Мун (Жанубий Корея)

2. Лука Майсурадзе (Грузия)

3. Ведат Айбайрак (Туркия)

3. Доминик Рессел (Германия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг