UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 авг 12:34
Янгиликлар

Шахмат

Abu Dhabi Chess Festival 2024. Нодирбек Якуббоев 3-турдан сўнг юз фоизлик натижа билан пешқадам!

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 600 АҚШ долларини ташкил этувчи Abu Dhabi Chess Festival 2024 турнирининг "Masters" гуруҳида 11 нафар шахматчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.  

Қувонарлиси, ортда қолган 3-турдан сўнг Нодирбек Якуббоев (2655) юз фоизлик натижа билан мусобақада пешқадамлик қиляпти. Фақат икки нафар иштирокчи 3 та партиянинг барчасида ғалаба қозонган. FIDE байроғи остида ўйнаётган Володар Мурзин ҳам Нодирбек сингари 3 очкога эга. У қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугун 4-турда айнан икки пешқадам ўзаро дона суришади. 

Якуббоев 3-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Ҳарикришанни мағлубиятга учратди. Уч имкониятдан 2,5 очко жамғарган Жавоҳир Синдаров (2674) оқ доналарда италиялик Альберто Барп (2452)дан устун келди. 

Халқаро мастеримиз Баҳром Бахриллаев (2344) қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида бораётган колумбиялик гроссмейстер Хосе Кардосо (2507)ни таслим этди. Бахриллаев 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 11-ўриндан жой олган. Учинчи поғонада бораётган эронлик гроссмейстер Амин Табатайи (2712) ҳисобида ҳам 2,5 очко бор. Жами 36 нафар шахматчи 2,5 очкодан жамғарган.  

 "Мастерс" гуруҳида қатнашаётган шахматчиларимиздан Шамсиддин Воҳидов (2643) ҳам ғалабага эришди. Ёш гроссмейстеримиз қора доналарда ҳиндистонлик Ажай Сантошни енгди. Бу турда Ортиқ Ниғматов, Абдималик Абдисалимов ва Афруза Ҳамдамова рақиблари билан дуранг ўйнайшди. Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Сайдалиев ва Ҳумоюн Бегмуратов имкониятни бой беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг