UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0

21 авг 13:02
Янгиликлар

Шахмат

Abu Dhabi Chess Festival 2024. Тўрт нафар шахматчимиз етакчилар сафида

Шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 600 АҚШ долларини ташкил этувчи Abu Dhabi Chess Festival 2024 турнирининг "Masters" гуруҳида 11 нафар шахматчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Ортда қолган 5-турда пешқадамлар сафида бораётган ва ҳали мағлубиятга учрамаган Нодирбек Якуббоев (2655) ва Жавоҳир Синдаров (2674) ўз рақиблари билан дуранг ўйнашди. 

Ҳар икки гроссмейстеримиз ҳам бу турда ҳиндистонлик шахматчиларга қарша қора доналарда ҳаракат қилишди. Синдаров Пранав (2598), Якуббоев эса Субраманиям Бхарат билан муросага келган. Яна бир гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2643) қора доналарда филиппинлик Даниэль Куизонни мағлубиятга учратди ва очколарини 4 тага етказиб олди.  

Бешинчи турда шахматчиларимиздан Абдумалик Абдусалимов ва Муҳиддин Мадаминов ҳам ғалаба қозонишди. Ортиқ Ниғматов ва Баҳром Бахриллаев рақибларига имкониятни бой беришган бўлса, Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Сайидалиев ва Афруза Ҳамдамова дуранг натижа қайд этишди. 

Бугун ўтказиладиган 5-тур олдидан Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров, Абдумалик Абдусалимов ва Шамсиддин Воҳидов 4 очкодан жамғаришган. Қўшимча кўрсаткичларга кўра энг яхши натижа қайд этиб турган Нодирбек турнир жадвалида 4-ўриндан жой олган. Синдаров 9, Абдусалимов 14, Воҳидов эса 16-поғонани банд этган. Кучли учликдан жой олган Володар Мурзин, Дэвид Паравян ва Луке Мендонка ҳисобида 4,5 тадан очко бор.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун ўтказиладиган 6-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Тўрттадан очкога эга Нодирбек Якуббоев ва Абдумалик Абдусалимов ўзаро партияда муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўзи сингари 4 очкога эга сингапурлик Тин Жин Гяога қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг