UZ

Сўнгги янгиликлар

06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0

09 янв 07:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

ACA 198. Нурматов тарозига чиқди. Вазн қила олмаган 5 жангчининг 3 нафари нафақат турнирдан, балки Лигадан ҳайдалди

Бугун Чеченистоннинг Грозний шаҳрида кардидан ҳамюртимиз иштирокидаги жанг ўрин олган аралаш яккакурашлар бўйича ACA 198 турнири бўлиб ўтади.

Кеча оқшом иштирокчилари расмий тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимида ҳозир бўлишди. Турнир кардини очиб берувчи жангда ўта енгил вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Холмурод Нурматов мезбонлар вакили Рамзан Сулеймановга қарши октагонга чиқади. Нурматов тарозида роппа-роса 62 кг вазн қайд этди. Сулейманов эса бирозгина енгилроқ - 61,55 кг тош босди. 

Қизиғи, бирйўла 5 нафар жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Уларнинг 3 нафари нафақат турнирдан, балки Лигадан четлатилди. Лига раҳбарияти шундай кескин қарор қабул қилди. АСА Лигси президенти Магомед Бибулатов тарози маросимидан кейинги матбуот анжумани бу ҳақда алоҳида гапирди. 

"Тушунаман — граммлар, лекин килограммларни эмас, — деди Бибулатов. — Биз сизга 500 граммлик имконият берганимизда ҳам, сиз барибир тарозидан йиқилишни уддалайсиз. Икки килограмм... Лига шундоқ ҳам жангни бекор қилади, аммо уч ярим - буларнинг барчасини мен ўзимга нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қиламан".

Бибулатов вазн ўлчаш натижаларига кўра Лом-Али Налгиев (вазни икки килограммдан ортиқ), Саид-Магомед Батукаев (вазни 3,5 кг дан ортиқ) ва Ислам Юнусов (учинчи маротаба жангдан ечилгани учун) Лигадан ҳайдалганини маълум қилди.

АСА 198 турнирининг тўлиқ тарози натижалари:

Ярим енгил вазнда чемпионлик жанги: Ислам Омаров (66,3 кг) — Алихан Сулейманов (66,2 кг)

Енгил вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг: Дауд Шайхаев (70,6 кг) — Хердесон Батиста (70,45 кг)

Ярим оғир вазн: Сулим Баталов (93,9 кг) — Асилжан Бакитжанули (93, 8 кг)

Энг енгил вазн: Мансур Хатуев (62 кг) — Кайрат Ахметов (62,15 кг)

Энг енгил вазн: Расул Албасханов (62,15 кг) — Томаш Дэк (61,55 кг)

Ярим ўрта вазн: Халид Сатуев (77,75 кг) — Николай Алексахин (78 кг)

Ярим енгил вазн: Юсуп-Хаджи Зубариев (66,55 кг) — Карлос Спартас (66,5 кг)

Ярим оғир вазн: Арби Агуев (93,5 кг) — Манас Имаров (93,8 кг)

Енгил вазн: Имам Витаханов (71,15 кг) — Фуркат Комилов (71,25 кг)

Энг енгил вазн: Мурад Каламов (62,2 кг) — Чермен Гобаев (62,2 кг)

Енгил вазн: Лом-Али Налгиев (74,1 кг*) — Али Машрапов (73,5 кг*)

Енгил енгил вазн: Ислам Юнусов (69,1 кг*) — Шарабутдин Магомедов (66,5 кг)

Ярим енгил вазн: Шамиль Бораев (67,7 кг*) — Камал Мамедов (66,8 кг)

Енгил вазн: Ахмед Магомедов (70,95 кг) — Валерий Дашкевич (71,15 кг)

Ярим енгил вазн: Саид-Магомед Батукаев (70,4 кг*) — Календар Табараров (66,45 кг)

Энг енгил вазн: Холмурод Нурматов (62 кг) — Рамзан Сулейманов (61,55 кг)


* Вазн тоифаси меъёрини бажара олмаган жангчилар АCА регламентига мувофиқ жазоланади. Налгиев, Юнусов ва Батукаев иштирокидаги жанглар бекор қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг